Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:08

Қозон гимназиясидаги отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди (ВИДЕО)


 Полиция ва тез ёрдам отишма саҳнасида - Қозон, 11 май, 2021
Полиция ва тез ёрдам отишма саҳнасида - Қозон, 11 май, 2021

11 май куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги Жавдат Файзи кўчасида жойлашган 175-сонли гимназияда юз берган отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди.

Аввалроқ хабар агентликлари қурбонлар сони кўпроқ - 9 билан 13 ўртасида экани ҳақида хабар тарқатганди. Татаристон президенти ҳамда республика ИИВ матуот хизматлари берган маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар 8 киши. Булар 8-синфнинг 7 нафар ўқувчилари ҳамда ўқитувчи аёл.

Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирлигимаълумотларига кўра, аксарияти мактаб ўқувчилари бўлган 20 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилган. Улардан 6 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида. Отишмадан кўп ўтмай, ҳодиса жойига полиция ва тез ёрдам хизматлари етиб борган, мактаб биноси қуршаб олинган.

Гимназия ўқувчилари бино деразалари орқали эвакуация қилинган. Таълим муассасасига Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳам етиб борган.

Ҳужумчи экани тахмин қилинаётган шахс қўлга олинган. Қатор оммавий ахборот воситалари ҳужумчилар икки киши экани ҳақида ёзган, аммо иккинчи ҳужумчи ҳақидаги маълумот расман тасдиқлангани йўқ.

Гувоҳларга кўра, мактаб биносида отишмадан ташқари, портлаш ва ҳатто бир неча портлашлар ҳам содир бўлган. Baza нашри мактаб биносида олинган видеони эълон қилди, унда отишма ва портлашдан кейинги ҳолатни

Мактаб сайтидаги маълумотга кўра, мактабда 1000 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. Ҳужум дарс вақтида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс – 19 яшар Илназ Галявиев. Хабар қилинишича, у айни мактабда ўқиган, аммо 4 йилдан буён коллежда таҳсил олади.

Мактабга ҳужумдан бир неча кун олдин Галявиев Телеграмда канал очиб, одам ўлдиришга чақириқлар қилган. Аммо у ерда аниқ бир мактабга ҳужум ҳақида гапирилмаган. Ҳозирда канал блокланган.

Тармоқда гумондорнинг қўлга олиниши акс этган видео пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG