Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:25

Роскомнадзор тармоқлардан ёшлар орасида “ноқонуний” намойишлар тарғиботини тўхтатишни талаб қилди 


"Эркин интернет" учун намойиш-Москва, апрель, 2018
"Эркин интернет" учун намойиш-Москва, апрель, 2018

Россиянинг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш бўйича федерал хизмати - Роскомнадзор ижтимоий тармоқлардан, жумладан, TikTok иловасидан ёшларни “ноқонуний” намойишларда иштирок этишга чақираётган постларни олиб ташлашни талаб қилди.

Роскомнадзор 20 январда Бош прокуратуранинг сўровига биноан “Вконтакте” ҳамда TikTok ижтимоий тармоқларига шу йўсиндаги талабномани юборган.

Талабномада “платформангизда вояга етмаганларни рухсат берилмаган оммавий йиғилишларда иштирок этишини тарғиб этаётган ноқонуний маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришингизни сўраймиз”, деб айтилган.

Роскомнадзорнинг бу талаби мухолифат арбоби Алексей Навальний россияликларни 23 январь куни умуммиллий норозилик намойишларига чақирганидан икки кун ўтиб янгради.

Президент Владимир Путиннинг энг кўзга кўринган танқидчисига айланган Алексей Навальний 17 январь куни Германиядан Россияга учиб келганидан кейин ҳибсга олинганди. У шартли равишда қамоққа ҳукм қилинган шахс сифатида хориждалик пайти синов муддати шартларини бузганликда айбланиб, тергов ҳибсхонасига йўлланган. Германияга у ўтган йил ёзида “Новичок” моддаси билан заҳарланиши ортидан олиб кетилган ва ўша ерда даволанганди. Навальний айнан Путин буйруғи билан Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) томонидан заҳарланганини айтиб, россияликларни “кўчаларга чиқишга” чақирган.

Сиёсатчининг штаби бутун Россия бўйлаб 23 январь куни кенг кўламли норозилик акциялари ўтказилишини эълон қилган.

Кремль Навальнийнинг заҳарланишида ҳар қандай иштирокини инкор қилиб келади.

Россия қонунчилиги вояга етмаганларни рухсат берилмаган оммавий намойишларда иштирок этишга чақиришни ман этади. Тегишли қонун қабул қилинган 2018 йилда Навальний ушбу тақиқ унинг ёшлар орасидаги тарғиботига тўсқинлик қилиш мақсадида жорий этилганини айтганди.

XS
SM
MD
LG