Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:29

Россияда Навальний тарафдорлари намойишга чиқди, ўнлаб одам ушланди (ВИДЕО)


Навальний тарафдори намойишда, 7 октябрь, 2017-йил.

Россиянинг йирик шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальнийнинг тарафдорлари президентлик сайловини бокот қилиш чақириғи билан намойишга чиқди. Намойишчилар сайловларга Навальний қўйилмаганидан ва унда яна Владимир Путин ғолиб бўлиши мумкин, деб норози бўлмоқда.

Мухолифат тарафдорларини шу йил март ойида Россия президетлигига бўладиган сайловларни бойкот қилишга чақирган Алексей Навальний Москвада бўлаётган намойишлар чоғида қўлга олинди.

OVD-Info ноҳукумат порталининг хабар қилишича, Навальний билан бирга унга Твер кўчасида ҳамроҳлик қилаётган яна бир неча киши ушланган.

28 январь куни Навальний тарафдорлари Владивосток, Новосибирск, Томск, Омск, Магадан, Якутск, Кемерево, Курган, Барнаул, Екатеринбург, Самарака каби шаҳарларда намойишга чиқди.

Владивостокда юзлаб одам бош майдонга йиғилиб, "Мен экин танлов бўлган сайловдагина қатнашаман!", "Путин Россиянинг келажагини еб-ютмоқда!" дейилган шиорларни кўтариб чиқишди.

Айни пайтда, полиция Москвада намойишларни ёритаётган ТВ-студияни ёпиб қўйди, аммо Навальнийнинг YouTube канали очиқ қлмоқда.

OVD-Info ноҳукумат порталининг хабар қилишича, Москвада Навальнийнинг 6 тарафдори қўлга олинган, Россиянинг бошқа минтақаларида ушланганлар сони эса 30 дан ортиқдир.

Алексей Навальний 18 март бўлиб ўтадиган Россия президентлигига сайловларга қўйилмагач, уни бойкот қилишга чақирган.

У бу сайловларни 1999 йилдан бери, гоҳи президент, гоҳида эса бош вазир бўлиб ҳокимиятда қолаётган Владимир Путиннинг "қайта тайинланиши" деб танқид қилди.

Агар сайланса, 65 яшар Путин яна 6 йил Россия президенти бўлиб қолиши мумкин.

Намойишлар олдидан Москва полицияси Навальнийнинг бу шаҳардаги Антикоррупция жамғармаси биносида тинтув ўтказди.

Мухолифатчининг тарафдорлари иддаосича, полиция жамғарма биносида бомба борлиги ҳақида хабар олган ва ҳаммадан бинони тарк этишни талаб қилган.

OVD-Info порталининг хабар қилишича, полиция Навальний тарафдорларининг Астрахандаги идорасини ҳам тинтув қилган, сайловни бойкот қилишга чақириқ битилган варақаларни олган, идорадаги ишчиларни қўлга олган.

Бундан бир неча кун муқаддам Москва суди Навальнийнинг президенликка сайлов кампаниясини кескин танқид қилаётган жамғармасини ёпишга қарор чиқарди.

26 январь куни Россия Олий суди Навальнийнинг президентликка номзодини суриши тақиқланган суд қарори устидан киритган аризасини қондирмади.

Полиция 28 январь куни бўлиб ўтаётган намойишлар арафасида фуқароларнинг намойишлар ўтказиш ҳаққи таъминланиши, аммо "қонунни бузган" намойишчиларга кескин чора кўрилишидан огоҳлантирган.

Бунга қадар ҳам Россияда Навальний тарафдорлари ўтказган намойишларда полиция юзлаб одамни ҳибс қилган.

Жумладан, 2017 йилнинг 26 мартида Навальний тарафдорлари мамлакатнинг юздан ортиқ шаҳрида намойишга чиққан, биргина Москвада бўлган митингларда мингдан ортиқ одам ушланган эди.

XS
SM
MD
LG