Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:17

Алексей Навальний қамоқхонада вафот этди - расмийлар


Алексей Навальний (архив сурати)
Алексей Навальний (архив сурати)

Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг Ямал-Ненец автоном округи бўйича бошқармаси ўз сайти орқали мухолифатчи Алексей Навальний вафот этгани ҳақида маълумот тарқатди.

2024 йил 16 февралида 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида судланган Навальний А. А. сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетиб қолди”, дейилган хабарномада.

ЖИФХ бошқармаси баёнотида муассаса тиббиёт ходимлари зудлик билан етиб боргани, “тез тиббий ёрдам экипажи чақирилган”и қайд этилган.

Зарур бўлган барча реанимацион тадбирлар ўтказилди, аммо улар ижобий натижа бермади. Тез тиббий ёрдам врачлари судланган ўлганини қайд этишди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда”, дейилган ЖЎФХ бошқармаси хабарномасида.

Алексей Навальнийнинг оиласи қарорига кўра, мен умуман ҳеч қанақа изоҳ бермайман. Ҳозир масалани ўрганяпмиз. Адвокат Алексейнинг олдига чоршанба куни борган эди. Ўшанда ҳаммаси жойида бўлган”, дея билдирган Навальнийнинг адвокати Леонид Соловьев “Новая газета” нашрига.

Айни пайтда Навальнийнинг сафдошлари унинг ўлимини тасдиқловчи маълумотга эга эмасликларини айтишмоқда. Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш унинг адвокати қамоқхонага йўл олганини маълум қилди.

Мухолифатчи Алексей Навальний сўнгги пайтларда жазо муддатини Харп қишлоғидаги махсус тартибли колонияда ўтаётган эди.

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати Навальний жон таслим қилган мазкур колонияга комиссия йўлланишини билдирган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Навальнийнинг ўлими сабабларини медиклар аниқлаши лозим.

Билишимизча, ҳозирда амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ, барча текширувлар, ойдинлаштириш ва ҳ. билан ЖЎФХ шуғулланмоқда. Бу ерда бирор топшириқ талаб этилмайди, чунки бу борада ЖЎФХ айни пайтда амал қилаётган муайян тартиб-қоидалар мавжуд”, деган Песков президент Путинга мухолифатчининг ўлими ҳақида хабар берилганини қўшимча қилган.

Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш айни пайтда уларда ЖЎФХ баёнотидан ташқари бирор маълумот йўқлиги, мухолифатчининг адвокати у жазони ўтаётган колонияга учиб кетаётганини маълум қилган.

14 февраль куни 47 ёшли Алексей Навальний 27-марта жазо изоляторига йўллангани ҳақида хабар қилинган эди.

Хабар тўлдирилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG