Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:52

Россия меҳнат бозори муҳожирлар учун ўз жозибасини йўқотиб бормоқда


Сахарово марказида ҳозирдабундай навбатлар йўқ

Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сўнгги олти йил давомида кузатилган энг паст нуқтага етди. Мутахассислар малакали мигрантлар ва талабаларга Россия гражданлигини беришни осонлаштириш ҳисобига демографик инқирозни ҳал қилишни таклиф этмоқда.

2017 йилнинг биринчи ярмида Россияга келаётган муҳожирлар оқими 2011 йилга нисбатан энг кам кўрсаткични намойиш этди.

Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг (РАНХиГС) “Ведомости” нашрида эълон қилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатдан чиқиб кетаётган мигрантлар сони мамлакатга келаётганлардан ошиб кетган.

"Молдавия ва Украинадан келаётганлар сони камайиши давом этмоқда, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаëтганлар сони оз миқдорда ошган бўлсада, кўрсаткичлар инқироз бошланган давр даражасигача етганича йўқ", дейилади расмий хабарда.

(РАНХиГС маълумоти)
(РАНХиГС маълумоти)

Тадқиқотчилар 2017 йилнинг иккинчи ярмида меҳнат муҳожирлари сони кўпайишини кутишга ҳеч қандай асос йўқлигига ишора қилмоқда.

Мутахассислар муҳожирлар оқимининг камайиб бораётганига миграция тартибларининг кескинлаштирилиши, ишга рухсатнома нархларининг ўта баландлиги, “қора рўйхат”дагилар сонининг кўпайиши, маошларнинг камайиши, полиция бедодлиги ва маҳаллийлар орасида миллатчилик кайфиятининг кучайишини сабаб қилиб кўрсатди.

Социологлар МДҲ ватандошлари учун Россия меҳнат бозорининг ўз жозибасини йўқотгани мамлакат иқтисодиёти учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Жумладан, улар мигрантларни жалб қилиш учун Россияга ўқишга келаётган талабаларни мамлакатда қолдиришга уриниш, талабалар, йирик мутахассис ва малакали ишчиларга осонлаштирилган тартибда гражданлик бериш каби оддий механизмларни йўлга қўйишни тавсия этмоқда.

Россия Олий Иқтисодиёт мактаби (ВШЭ) қошидаги Ижтимоий сиёсат институти раҳбари Лилия Овчарова ҳатто бундай чоралар қўлланганда ҳам¸ уларнинг Россиядаги ёш ишчиларга нисбатан эҳтиёжни тўлиқ қондиришига жиддий шубҳа билдирди.

РАНХиГС тадқиқотларидан аён бўлишича, меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган эҳтиёж иш ҳақининг оширилиши, оқибатда товар ва хизматлар нархларининг ҳам ошишига олиб келиши мумкин.

Айни пайтда¸ Россиядаги Демография, миграция ва минтақавий тараққиёт институти бошқарув кенгаши раиси, “Развитие” ҳаракати раҳбари Юрий Крупнов Озодлик билан суҳбатда меҳнат муҳожирлари оқимининг 2019 йилга келиб яна изга тушиши мумкинлигини айтади:

- Миграция оқимининг 10 фоизга камайиши кузатилганига нефть нархи ва рубль қадрининг тушиши сабаб бўлди. Қолган муаммолар шу икки кўрсаткичдан келиб чиқди. Бошқа томондан, мигрантлар сонининг кескин кўпайиши бозорнинг текин ишчи кучига бўлган талабини сўндирган эди. Янги вазиятда меҳнат муҳожирлари сонининг камайишини Россия ҳукуматини ўз моддий-техника ва илмий базасини кучайтиришга ундаши мумкин. Ҳар ҳолда, бу имконият, аммо ундан ҳукумат унумли фойдалана оладими?! дея савол қўйди Юрий Крупнов.

Айтилишича¸ охирги икки йил давомида Россия аҳолиси сони Украина шарқидан келаётган қочқинлар¸ шунингдек мигрантлар ҳисобига ўсган.

Бу мутахассис тахминича¸ кучайиб бораëтган демографик инқироз 2030 йилга бориб авжига чиқиши ва Россия аҳолиси яна 7-8 миллион кишига камайиб кетиши мумкин.

Шарҳларни кўринг (9)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG