Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

Москвада ўзбекистонликлар оммавий муштлашди, икки киши ўлди (ВИДЕО)


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Москванинг жануби-шарқидаги Волгоград проспектида содир бўлган оммавий муштлашувда иштирок этган 11 ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Россия Тергов қўмитаси икки ўзбекистонлик ҳалок бўлиши билан тугаган бу жанжал факти бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Оммавий муштлашув 17 февралда Россия пойтахтининг Волгоград проспектида жойлашган машина ювиш сервиси жойлашган бино олдида содир бўлди.

Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўйича бошқармаси мулозимининг Озодликка билдиришича, муштлашув автомобиль ювиш шохобчаси ишчилари орасида маиший жанжал ортидан келиб чиққан.

- 17 февраль куни Волгоград проспектидаги бино олдида содир бўлган муштлашув оқибатида 1989 йилда туғилган шахс “Тез ёрдам” машинаси етиб келгунича ҳалок бўлган, кўкрагидан пичоқланган иккинчиси эса касалхонада вафот этган, - деди Москва шаҳар Тергов қўмитаси раҳбари муовини, адлия лейтенанти Юлия Иванова.

Ҳодиса гувоҳлари жанжал автомойкада ишлаган ўзбекистонликлардан бири бошқасининг акасини ҳақоратлаганидан келиб чиққанини айтмоқда.

Мазкур воқеа юзасидан Россия Жиноят кодексининг 111- моддаси 4- банди (“Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Россия Тергов қўмитаси оммавий жанжал акс этган видеотасвирларни ҳам эълон қилди.

Унда бир нечта пичоқ кўтарган шахс муштлашиб бўлганидан кейин қора куртка кийган йигитлардан бири ерга қулаб тушаётгани ва кейинроқ уни "Тез ёрдам" машинасига ортишаётганини кўриш мумкин.

(Россия Тергов қўмитаси тақдим этган видео)

Маълум бўлишича, муштлашувда камида ўн киши иштирок этган. Терговчилар уларнинг барчаси ўзбекистонликлар эканини тасдиқламоқда.

Кейинроқ маҳаллий телеканаллардан бири қонли тўқнашув акс этган яна бир видеотасвирни эълон қилди.

Полицияда ҳозирча ҳалок бўлган ўзбекистонликлар исми-шарифи очиқланмаслигини маълум қилишди.

Озодлик ўз манбаларидан терговчилар пичоқлашув сабабларининг яна бир қанча версияларини кўриб чиқаётганини аниқлади. Ўша версиялардан бирига кўра, ўзбек муҳожирлари жанжалига бир томонда наркотик моддалари мавжудлиги сабаб бўлган.

Ўз исмини билдиришни истамаган терговчилардан бири ўта даромадли саналган машина ювиш бозоридаги иш жойларининг ишчилар ўртасида талашилгани сабаб бўлгани ҳам тахмин қилинаётганини инкор этмади.

Москва шаҳар Тергов қўмитасида Волгоградский автомойкасидаги муштлашув оқибатида 11 нафар, асосан, Ўзбекистон ватандошлари қўлга олингани, яна бир неча киши қидирувда эканини маълум қилишди.

Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шу куниёқ Москванинг Лефортово паркида чечен ва озарбайжон миллатига мансуб 30 дан зиёд шахс ўртасида яна бир оммавий жанжал бўлгани қайд этилди. Пичоқ ва пистолетлар воситасида содир бўлган “разборка”да икки киши оғир яралангани, 15 киши ҳибс этилгани айтилди.

XS
SM
MD
LG