Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:02

Путин даврида Россия ўзига дўст режимлар ва геосиёсий мақсадларга $609 млрд сарфлаган


Россия Сурияда Башар Ассад режимини дастаклаб келади. Президент Путин ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Дамашқдаги Россия кучлари бош қароргоҳида - 7 январь, 2020
Россия Сурияда Башар Ассад режимини дастаклаб келади. Президент Путин ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Дамашқдаги Россия кучлари бош қароргоҳида - 7 январь, 2020

Сўнгги 20 йил ичида Россия ҳукумати бошқа давлатлардаги дўстона режимларни қўллаб-қувватлашга давлат бюджетидан 609 миллиард доллар ажратган. Бир триллион долларга яқин маблағ эса офшорларга чиқариб юборилган, деб ёзади “Новая газета”, очиқ манбалар ҳамда россиялик амалдорлардан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Ҳукумат 224 миллиард долларни «Шимолий оқим – 2» ёки «Турк оқими» каби энергетика лойиҳаларига сарфлаган. Экспертларнинг «Новая газета»га айтишича, бу лойиҳалар ўзини оқламаслиги мумкин, чунки улар «сиёсий манфаатлардан» келиб чиқиб ишга туширилмоқда. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг асосий қисми пудратчиларнинг «кармонига» кетган. Москванинг ўзи “Шимолий оқим – 2” орқали Европа Иттифоқига сиёсий таъсир ўтказишга интилаётганини рад этиб, ушбу газ қувурлари фақатгина иқтисодий лойиҳа эканлигини таъкидлайди.

Шунингдек, Россия сўнгги 20 йил ичида 116 миллиард долларлик қарзлардан кечиб юборган. Шулардан 20 миллиарди – Африка мамлакатларига, 12 миллиарди – Эронга, 11 миллиарди – Шимолий Кореяга тўғри келади.

«Новая газета» журналистларининг ҳисоб-китобига кўра, Россия ҳукумати 20 йилда геосиёсатга сарфлаган маблағлар эвазига Россияда 15 минг янги шифохона қуриш ёки ҳар бир вояга этган россияликнинг жамғарма ҳисобига 400 минг рублдан ўтказиб бериш мумкин эди.

XS
SM
MD
LG