Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:41

Россияда ўзбекистонликлар тушган автобусни поезд уриб кетиб, 21 киши нобуд бўлди (ВИДЕО)


Россияда ўзбекистонликлар тушган автобусни поезд уриб кетиб, 21 киши нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

6 октябрга ўтар тунда “Санкт-Петербург — Нижний Новгород” йўналишида кетаётган поезд ўзбекистонлик 57 йўловчи тушган Mercedes автобусини уриб кетиши оқибатида 21 киши, шу жумладан 3 ёш бола ва 2 қозоғистонлик ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Интерфаксга кўра, фожеа Тошкент вақти билан соат 05:39 Владимир вилоятининг Петушинский туманидаги темрийўл Владимир вилоятидаги темирйўл чорраҳасида содир бўлган.

Айтилишича, автобусда қозоғистонлик 2 ҳайдовчидан ташқари ўзбекистонлик 57 йўловчи бўлган.

Владимир область губернатори матбуот котиби Рита Шляховага таяниб хабар қилинишича, автобусдаги одамлар ухлаб ётган бўлган, ҳайдовчи бақира бошлагач, одамлар уйғониб автобусдан чиққан ва автобусни жойидан қўзғатиш учун уни итара бошлган. Автобусни жойидан жилдиришга уринганлар омон қолган, автобус ичидагилар ҳалок бўлган. Автобус иккига бўлиниб кетган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлини матбуот котиби Ануар Жайнаков Facebook орқали қуйидаги маълумотни эълон қилди:

"Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг Владимир областида йўл ҳаракати ҳодисасига учраган автобусда Ўзбекистоннинг 55 фуқароси ва 2 ҳайдовчи - Қозоғистон фуқаролари бўлган. Улардан бири ўлган, иккинчиси Покров шаҳрида вақтинчалик бошпана пунктига жойлаштрилган".

Kun.uz сайтининг хабар қилишича, фожиа вақтида омон қолган ўзбекистонликлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш учун Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг Владимир вилоятига махсус борт йўллайди.

Маълум бўлишича, айни вақтда Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россияга ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳал этмоқда.

ФВВнинг ушбу масала бўйича шуғулланаётган масъул ходими Баҳодир Одилов kun.uz сайти саволига қисқа тарзда жавоб берар экан, Ўзбекистон ФВВ Владимирда юз берган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни ватанларига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб бораётганини тасдиқлаган. У батафсил маълумотни кейинроқ тақдим этишини билдирган.

XS
SM
MD
LG