Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:45

CIT: Россия Сибирдан ҳарбий техникасини ғарбга, эҳтимол Украина чегараларига тортмоқда


Платформаларда юк машиналари, танкерлар, танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, "Град" ва "Ураган" хамда кўплаб бошқа ракета тизимлари кўринади.
Платформаларда юк машиналари, танкерлар, танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, "Град" ва "Ураган" хамда кўплаб бошқа ракета тизимлари кўринади.

Сўнгги икки ойда Россиянинг шарқий вилоятларидан ҳарбий техника мамлакат ғарбига, эҳтимол, Украина билан чегараларга кўчирилган. Сўнгги икки ҳафта ичида бу маневрларнинг кўлами ошган.

Россиялик блогерлардан иборат Conflict Intelligence Team (CIT) гуруҳи очиқ манбалардаги оғир ҳарбий техника ортилган колонналар Сибирдан Украина билан чегарадош ҳудудларга кетаётгани тасвирланган видео ва фотосуратлар асосида шундай хулосага келган.

Қуролли можароларни тергов қилиш билан шуғулланувчи россиялик мустақил блогерлар темир йўл платформаларида ҳарбий техника ортилган поездларнинг ғарбга қараб ҳаракатланаётгани акс этган ўттиздан ортиқ видеотасвирларни эълон қилди.

Платформаларда юк машиналари, танкерлар, танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари, "Град" ва "Ураган" хамда кўплаб бошқа ракета тизимлари кўринади.

Айтилишича, видеолардан бирида "Тор" зенит-ракета мажмуаси ва "Шилка" ўзиюрар зенит қуроли ҳам тасвирланган.

Conflict Intelligence Team видеоларнинг аксари Шарқий Сибир ва Узоқ Шарқда олинганини аниқлади.

Гуруҳ тадқиқотчилари ушбу ҳарбий жиҳозлар Россия Шарқий ҳарбий округининг барча тўртта армияси таркибига тегишли, улар Қрим ва Украина билан чегарадош ҳудудларда жамланган кучларга қўшилиши эҳтимолдан холи эмас, деб ҳисоблайди.

Украина ва Россия чегарасига қўшинларни олиб ўтиш масаласи 2021 йил баҳоридан бошлаб фаол муҳокама қилинмоқда.

Икки ой олдин Америка нашрлари АҚШ разведка идораларига таяниб, Россиянинг 2022 йил бошида Украинага бостириб кириш режалари ҳақида ёзган эди.

Кремль бу маълумотни "асоссиз эскалация" деб атади, уни Россиянинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари ва президент Владимир Путиннинг ўзи ҳам рад этди.

Шунга қарамай, CIT таҳлилчилари ноябр ойида Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий техникани Абакандан Воронеж яқинидаги Погоновога ва у ердан Смоленск вилоятидаги Елняга кўчиришни бошлаганини тасдиқлади.

Улар ижтимоий тармоқларда “Тигр”, “КАМАЗ” ва “Урал” зирҳли машиналари бўлган поезд Марказий ҳарбий округнинг 41-қўшма қуролли армияси ҳарбий техникаси жойлашган жойга қараб ҳаракатланаётгани акс этган бир нечта видеоларни топишди.

CIT таҳлилчиси Кирилл Михайловнинг Озодлик радиоси рус хизматига айтишича, бундай ҳаракатларни ҳарбий машқлар билан тушунтириш мумкин эмас, чунки ҳеч қандай катта машқлар эълон қилинмаган.

Михайловнинг сўзларига кўра, режалаштирилган машқлар аллақачон сентябр ойида бўлиб ўтган ва улардан кейин жиҳозлар Сибирга қайтиши керак эди, лекин бунинг ўрнига у ғарбий чегараларга яқинлашди.

“Бу Украина назорати остидаги ҳудудда қандайдир мумкин бўлган операцияга тайёргарлик кўраётганга ўхшайди”, - дейди таҳлилчи.

Айни пайтда CNN канали Оқ уй маъмуриятидаги манбаасига таяниб АҚШ Россия Украинага бостириб киришга баҳона топиш учун бу мамлакат ҳудудида махсус тайёрланган ходимлар ёрдамида кенг кўламли провокацияга ҳозирлик кўраётгани ҳақида маълумотга эга экани ҳақида хабар қилди.

Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки брифингда бу маълумотни тасдиқлади.

Псаки сўзларига кўра, Вашингтон қўлида Россияда ўқитилган одамлар шаҳар амалиётлари ва Донбассда россияпараст кучларга қарши қўпорувчилик қилиш учун портловчи моддалардан фойдаланиш бўйича ўқитилгани ҳақида далиллар бор.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ расмийларининг Украинага қарши провокациялар тайёрлагани ҳақидаги айбловларини қуйидагича изоҳлади:

“Ҳозиргача бу баёнотларнинг барчаси асоссиз бўлиб келган ва ҳеч нарса билан тасдиқланмаган”, - деди Песков

АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жэк Салливан пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда разведка маълумотларига ишора қилганди.

“Бизнинг разведкамиз Россиянинг босқинчилик учун баҳона тўқиш имкониятига замин яратаётгани ҳақидаги маълумотни текширмоқда”, - деганди Салливан ва бундай сценарий 2014 йилда ҳам кузатилганини таъкидлаган. "Улар бунга яна тайёргарлик кўришмоқда ва биз қўшимча маълумотларни кейинги кунда билиб оламиз", деб қўшимча қилди маслаҳатчи.

XS
SM
MD
LG