Линклар

Шошилинч хабар
10 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:37

Европарламент: Украина Россияга ракета зарбалари беришга ҳақли


Россия-Украина, уруш.
Россия-Украина, уруш.

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага Россия ҳудудидаги қонуний ҳарбий нишонларга зарба бериш учун рухсат бериши керак.

Европа парламенти томонидан 19 сентябрь куни қабул қилинган резолюциядан ана шундай чақириқ ўрин олган.

Тавсия характерига эга ҳужжатни ЕИ қонунчилик идорасининг 425 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 131 депутат қарши чиққан, 63 нафари овоз беришдан тийилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, ЕИ давлатлари ушбу чекловни бекор қилмас экан, Украина ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдалана олмайди ва Россиянинг фуқаролик объектларига ҳужумлари қаршисида ҳимоясиз қолади.

Европарламент депутатлари ЕИ давлатларининг Украинага ҳарбий кўмаги ҳажми камайиб бораётгани юзасидан ҳам хавотир изҳор қилган. Хусусан, Германия Киевга Taurus ракеталарини етказиш тавсия этилган.

Украинага босқин: 936-кун | Украина НАТОга аъзолик кафолатини олмаса, ядро қуролини ишлаб чиқариши мумкин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:04 0:00

Европа қонунчилари фикрича, ЕИ давлатлари ва НАТОга аъзо иттифоқчилар Украинани ҳарбий жабҳада дастаклаш учун ҳар йили ЯИМнинг камида 0,25 фоизи миқдорида кўмак кўрсатиши керак.

Резолюцияда Россияни босқинчилик урушида қурол-аслаҳа ва бошқа йўллар билан дастаклаётган Беларусь, Эрон ва Шимолий Кореяга санкцияларни кучайтириш талаби ҳам илгари сурилган.

Айни вақтда Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Буюк Британия томонидан Украинага етказилган узоқ масофадаги нишонларни йўқ қилувчи ракеталардан Россияга қарши қўллаш масаласи қизғин муҳокама этилмоқда.

Киев Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга ушбу ракеталар орқали зарба йўллашга ижозат сўрамоқда. Вашингтон ва Лондон бу борада якуний қарор қабул қилганича йўқ.
ЕИ АҚШ ва Буюк Британияни Киевнинг илтимосини ерда қолдирмасликка ундаётир.

XS
SM
MD
LG