Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:59

Россияда Интернет цензураси кучаймоқда


Россия Интернет фойдаланувчиларини тобора қаттиқ назорат қилмоқда. Инсон ҳуқуқлари учун курашувчи гуруҳнинг билдиришича, Россия судлари ўз сиёсий қарашларини изҳор қилганларни оғир жазоларга ҳукм қилмоқда.

“Агора” гуруҳи 7 февраль куни эълон қилган ҳисоботда “Россия расмийлари Интернетни уруш майдони ўлароқ кўра бошлашди” ҳамда кичик танқидларни ҳам “қуролли ҳужумдек” баҳолашади дейилади.

“Агора” гуруҳига тахминан 50 тажрибали ҳуқуқшунос аъзо бўлиб, улар таниқли ишларни, жумладан, Pussy Riot панк-рок гуруҳи ҳамда радикал санъатчи Пётр Павленский ишларида иштирок этишган.

“Агора” гуруҳига кўра, Кремль борган сари Рунет, яъни Интернетнинг рус тилидаги сегментида ўзи “душман” деб билган шахсларни мўлжалга олмоқда, цензурани кучайтирмоқда, Россиянинг 66-84 миллион Интернет фойдаланувчисига босим ўтказмоқда.

Гуруҳ 2016 йилда Интернетда ўз қарашларини изҳор қилган олти нафар шахсга қарши жиноий иш очилганини аниқлаган. Бу шахсларнинг тўрт нафари озодликдан маҳрум қилинган.

Бундан ташқари, гуруҳ ўтган йил давомида сиёсатчилар ва расмийларнинг Интернетни янада қаттиқроқ назорат қилишга чақирувчи 97 қонун лойиҳасини қайд этган. Йил давомида мамлакатда Интернет эркинлигини чеклаш, яъни маълумотларни фильтрлаш ёки блоклаш билан боғлиқ 116 103 ҳолат аниқланган.

“Буларга асосланиб, ишонч билан Рунет ҳарбий ҳолатга кириб қолганини таъкидлай оламиз”, дейилади “Агора” ҳисоботида.

Россия ҳукумати ташқи хавф-хатарларга ҳам эътибор қаратади. Федерал хавфсизлик хизмати 70 миллион онлайн ҳужум олдини олиб қолганини билдирди. “Агора” гуруҳи эса бу рақамга шубҳа билдирди.

Гуруҳ ҳисоботида Россия фуқароларига қарши очилган жиноий ишлар тафсилотлари келтирилган. Булар орасида журналист ва блоггер Алексей Кунгуров иши ҳам бор. Кунгуров Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётларини Интернетда танқид қилгани учун ҳарбий суд томонидан икки йилга қамалган.

Декабрь ойида Тюмень шаҳрида истиқомат қилувчи Кунгуров LiveJournal сайтида терроризмни ҳимоялашда айбдор деб топилди.

Тверь шаҳрида яшовчи муҳандис Андрей Бубаев эса ўтган йилнинг май ойида икки йилу, уч ойга озодликдан маҳрум этилди.

Бубаев Украинани қўлловчи мақолани ҳамда остига “Ўзингиздан Россияни сиқиб чиқаринг”, деб ёзилган тиш пастаси суратини Интернетда бўлишгани учун экстремизмни қўллашда ҳамда Россиянинг ҳудудий бирлигини бузишда айбдор деб топилди.

XS
SM
MD
LG