Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:47

Ростовда "Сбербанк"ни портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди


Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида “Сбербанк” бўлимини портлатиш билан таҳдид этган ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Ҳодиса жойига етиб келган маҳаллий полиция ходимлари қўлга олинган муҳожир кийимидан иккита бўш пластик шиша топди.

Ҳодиса Ростов-Дон шаҳрининг Советская туманидаги Зорге кўчасида жойлашган банк бўлимида содир бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, куппа-кундузи “Сбербанк”ка бостириб кирган шахс идорани портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Молия идораси ходимларидан бири оператив ходимларни ёрдамга чақирди. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари қисқа фурсат ичида тўполончини қўлга олди.

Полициячилар банкни портлатмоқчи бўлган одамнинг кийими остидан полиэтилен пакетга ўралган иккита бўш пластик идиш топди. Тез орада унинг шахси ҳам аниқланди: “террорчи” ҳеч қаерда ишламайдиган Ўзбекистон ватандоши Хусайн Саидов экани маълум бўлди.

Ўзбекистонлик ҳеч қаерда ишламасдан, кўча-куйда “бомж” бўлиб яшаб юргани ҳам айтилди.

Саидовдан ҳеч қандай портловчи модда ва мослама топилмади. У тергов-суриштирув якунига қадар ҳибсга олинди.

Ростов полицияси Озодликка мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG