Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:21

Петербургдаги портлашда 60 яшар ўзбекистонлик оғир яраланди (ВИДЕО)


Террорчиликда гумонланаётган шахс фотосурати
Террорчиликда гумонланаётган шахс фотосурати

28 декабр куни Санкт-Петербургдаги “Перекресток” савдо марказида содир бўлган портлашда жароҳат олганлар орасида 60 ёшли Ўзбекистон ватандоши борлиги маълум бўлди. Маҳаллий шифохонада қолаётган ўзбек муҳожирининг аҳволи мўътадил оғирлиги айтилмоқда. Россия президенти Владимир Путин магазиндаги портлашни “террорчилик ҳуружи” сифатида баҳолади.

2017 йилнинг 28 декабри, кеч 6:30да Санкт-Петербургдаги “Перекрёсток” дўкони буюмларни сақлаш камерасида содир бўлган портлаш оқибатида 13 киши жароҳат олгани, улардан олти нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва расмий идоралар оғир яраланганлар орасида ўзбекистонлик 1957 йилда туғилган Алиқулов Эвриқул Избекович борлигини маълум қилди.

Петербургдаги портлашда 10 дан зиёд одам жабрланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

17-сонли Александровский шифохонасида Озодлик сўровига Алиқуловнинг аҳволи мўътадил даражада оғир, бироқ ҳаётига хавф йўқлиги тасдиқлашди.

- Унинг ҳамма қариндошлари шу ерда. Ҳозир аҳволи оғир, реанимацияда ётибди, деди Александровский касалхонаси навбатчи шифокори.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик вакиллари жабрланган ўзбекистонлик масаласида Петербург ҳокимияти билан алоқада бўлиб тургани айтилди.

Дўконда портлаш содир бўлган жой
Дўконда портлаш содир бўлган жой

Аввалига “Перекресток” супермаркетида юз берган портлаш Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан террор ҳаракати сифатида баҳоланмади.

Шунга қарамай, Россия аксилтеррор қўмитаси бу ишни ўз назоратига олишга қарор қилган. Бунинг ортидан Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги озиқ-овқат магазинида содир бўлган портлашни террористик акт, деб атади.

- Биласиз, кеча Петербургда террорчилик акти содир этилди. Бундан олдинроқ эса Федерал хавфсизлик хизмати яна бир теракт олдини олди.... Шу боис кеча ФСБ бошлиғи билан бу каби бандитларни қўлга олиш вақтида қонун доирасида амал қилиш, аммо ходимларимиз ва офицерларимиз ҳаётига таҳдид бўладиган бўлса қатъий ҳаракат қилишлари – ҳеч кимни асирга олиб ўтирмасликларини буюрдим, деди Путин.

Рус маҳаллий оммавий ахборот воситалари махфий хизматлар ёрдамида эълон қилган фотосуратдаги акс этган баланд бўйли, капюшондаги шахсни аллақачон “кўринишидан марказий осиёлик” экани тўғрисида хулоса чиқаришга улгурди.

“Кўринишидан марказий осиёлик” экани айтилган шахс фотосурати
“Кўринишидан марказий осиёлик” экани айтилган шахс фотосурати

Санкт-Петербург шаҳридаги супермаркетлардан бирида юз берган портлаш юзасидан терговни Россия аксилтеррор қўмитаси олиб бориши маълум қилинди.

Олдинроқ Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Кремль Санкт-Петербургдаги портлашни махсус хизматларнинг ёмон иш олиб боргани билан боғламаётгани”ни билдирди.

Россия тергов қўмитаси расмийси Светлана Петренко супермаркетда “200 грамм тротил кучига эга бўлган, темир-терсак билан тўлдирилган қўлбола мослама портлатилгани”ни билдирган эди. Бу воқеа “одам ўлдиришга ҳаракат қилиш” деб квалификация қилинмоқда. Аввалроқ Санкт-Петербург тергов қўмитаси раиси Александр Клаус портлашда 10 киши ярадор бўлганини айтган эди.

- Ҳозирги пайтгача 10 киши шаҳар касалхоналарига жароҳатлар билан ётқизилгани аниқланди. Жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас, - деди Клаус.

Айни пайтда портлашга алоқадор бўлган шахслар қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG