Линклар

Шошилинч хабар
09 феврал 2023, Тошкент вақти: 14:39

Сардор Умурзоқов видеоселекторида қамоққа олинган мулозим озодликка чиқарилди


Маҳаллий матбуотга кўра, 11 декабрь кунги селектор йиғилишида Сардор Умурзоқов "хулоса чиқармаган" мулозимларга жиноят иши қўзғатиш билан таҳдид қилган.

Ўтган йилнинг 11 декабрь куни Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ўтказган видеоселекторда қўлига кишан солинган «Ҳудудгазтаъминот”нинг Тошкент вилоят бўлими бошлиғи Музаффар Алиев "гаров эвазига" озодликка чиқарилган.

Бу ҳақда аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни 18 январь куни Тошкент вилоят прокуратураси тасдиқлади.


Прокуратура тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилганини билдирган, аммо қачон ўзгартирилганини айтмаган.

Озодлик манбалари собиқ мулозим янги йилнинг илк кунларида қўйиб юборилганини айтмоқда.

Намойишкорона ҳибс

Озодликнинг 11 декабрь кунги видеоселектордан хабардор ҳукуматдаги манбаси ҳамда Прокуратура собиқ мулозимлар устидан олиб бораётган терговга яқин манбаларининг айтишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида ўтириб, видеоселекторда иштирок этаётган Алиевнинг қўлига “администрация раҳбарининг шахсан берган топшириғи билан ўша ернинг ўзида кишан солинган".

Йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилган эди.

Маҳаллий матбуот Музаффар Алиевнинг қўлига кишан солингани акс этган суратини эълон қилган.

Озодлик манбалари Музаффар Алиев янги йилнинг илк кунлари қамоқдан чиқарилганини айтмоқда.
Озодлик манбалари Музаффар Алиев янги йилнинг илк кунлари қамоқдан чиқарилганини айтмоқда.

Видеоселекторда қатнашган Озодлик манбасининг билдиришича, администрация раҳбари Тошкент вилоят газ идораси раҳбари кимлигини сўраган ва Алиев номи айтилиши билан "олиб бориб қамаш ҳақида кўрсатма берган". Озодлик билан суҳбатда бир-биридан мустақил манбалар Алиев бир неча дақиқада тергов изоляторига олиб борилгани ва у ердан мулозимнинг қўлига кишан солинган сурати олиниб, видеоселекторда намойиш этилганини айтишган.

Маҳаллий матбуот Сардор Умурзоқовнинг шу мажлисда "агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноят иши қўзғатилади", дея айтган сўзларидан иқтибос келтирганди.

Президент Мирзиёев администрацияси раҳбарининг энг кўп танқид қилинадиган идоралардан бири бўлган “Ҳудудгазтаъминот” мулозимига тезкор чора кўриши ва бошқа мулозимларни ҳам огоҳлантириши кўпгина тармоқ фаоллари ва блогерлар томонидан олқишланган.

ZIMISTON-UZ. 12-қисм: Мирзиёев энергетик коллапсда кимлар айбдорлигини айтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:31 0:00

Шу билан бирга, тармоқларда муаммо учун асл жавобгарлар четда қолиб, яна “қуйи бўғиндаги амалдорлар” жазоланаётгани ва халқнинг эътиборини чалғитиш учун намойишкорона ишдан олишлар амалга оширилаётгани ҳақида изоҳлар қолдирилди.

Eurasianet: Ўзбекистон энергия тизими қулаш ёқасига келиб қолди


Мустақил Eurasianet нашрининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати ҳар йилгидан ҳам совуқ келган қишнинг оқибатлари билан курашишга ҳаракат қилмоқда, аммо аксар ҳолатларда бунинг уддасидан чиқолмаётир.

"Бу йил қиш Ўзбекистон учун одатдагидан анча қаттиқ келди. Натижада мамлакат энергия тизими қулаш ёқасига келиб қолди. Бутун мамлакат бўйлаб сон-саноқсиз уйлар жумладан, пойтахт Тошкентда ҳам хонадонлар электр таъминотисиз қолди. Газ тармоғида ҳам босимнинг пасайгани одамларни янада қийин аҳволга солиб қўйган", деб ёзади нашр.

Унинг "Ўзгидромет" матбуот хизмати раҳбари Муниса Асқархўжаевадан иқтибос келтиришича, бу пойтахтда сўнгги 50 йил ичида кузатилган энг паст ҳароратдир.

Айни дамда совуқ антициклон чекиняпти. Кундузи ҳарорат 0 даражадан кўтарилган. Аммо шунга қарамай бир неча кун ҳарорат кечқурунлар -10 дан -17 даражагача сақланиб қолиши кутилмоқда.

"Бу даврда кўплаб тошкентликлар, хусусан, ёш болали оилалар, элeктр ва газ таъминоти анча яхши шаҳардан ташқаридаги қариндошлариникига йўл олган бўлса, баъзилар меҳмонхонага жойлашди. Бундай имкониятга эга бўлмаганлар эса қалин кийимлар билан жон сақлашга мажбур бўлди.

Мактаблар ва кўпгина олий таълим муассасаларида қишки таътил яна 23 январга қадар узайтирилди".

Форум

XS
SM
MD
LG