Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2021, Тошкент вақти: 20:59

Илон Маск Аспергер синдромидан азият чекишини тан олди ва “Dogecoin” ҳақида ҳазил қилди


Илон Маск

Миллиардер тадбиркор Илон Маск NBC телеканалининг “Saturday Night Live” (SNL) («Шанба оқшомида жонли эфирда») дастурига мезбонлик қилди. Шоу 100 дан ошиқ мамлакатда жонли эфирга узатилди.

Дунёнинг энг бадавлат шахсларидан бирига айланган Маск ўз монологини SNL дастурига мезбонлик қилган илк Аспергер синдромидан азият чекувчи шахс эканини айтишдан бошлади. Маск, шунингдек, ўзининг бир тонда гапириш одати ҳақида ҳазил қилди.

Аспергер синдроми аутизм спектридаги ҳолат бўлиб, ундан азият чекадиганларда ижтимоий алоқалар қуриш кейин кечади. Баъзан бу ҳолат юқори функционал аутизм деб аталади.

Кўпчилик Маск жонли комедия дастурида ўзини қандай тутишига қизиққан эди. Кўрсатув давомида Маск ўзи ҳақида кўп ҳазил қилди. Жумладан, провокацион твит ёзишга мойиллиги ва подкаст ёзиб олиш чоғида наша солинган папирос чеккани ҳақида ҳазил қилди.

«Мен хафа қилган ҳар бир кишига айтмоқчиманки, мен электромобилларни қайта ихтиро қилдим ва кемада Марсга одам жўнатяпман. Мени сипо, оддий одам деб ўйлаганмидингиз?», деди Маск.

Маскнинг онаси Май ҳам саҳнада унга қўшилди ва икковлон Маск тарғиб қилиб келаётган “Dogecoin” криптовалютаси ҳақида ҳазил қилди. “Dogecoin” ва бошқа рақамли валюталар Маскнинг SNL шоусига мезбонлик қилишидан олдин қимматлашди. Аммо “Dogecoin” кўрсатув давомида бир оз арзонлади.

Шоу давомида Маск ўзи асос солган “SpaceX” ширкати раҳбари ролини ҳам ўйнади. Унда у Марс колониясида юзага келган фавқулодда вазиятни ҳал қилди.

Маск электромобиль ишлаб чиқарувчи “Tesla” ширкати бош директори, “SpaceX” фазо ширкати раҳбари ва ер остида туннель қазувчи Boring ширкатининг раҳбаридир.

Маскнинг шоуга мезбонлик қилиши оммавий ахборот воситаларида олдиндан кенг ёритилди. Кўрсатув арафасида “Tesla” ишлаб чиққан футуристик Cybertruck автомобили прототипи Нью-Йорк кўчаларида кўриниш бериб, катта шов-шувга сабаб бўлди.

Кўрсатув давомида Маск ўтмишда АҚШнинг ғарбида электр от ихтиро қилган қуролбардор ролини ҳам ўйнади. Қуролбардор отишмадан қочиш учун ерости туннелини қазишни таклиф қилди.

Маск “Tesla” бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчи ширкатлардан фарқли ўлароқ, реклама учун миллиардлаб доллар маблағ сарфламаслигини фахр билан айтиб келади. Тадбиркор бунинг ўрнига Twitter каби платформаларда ўз ширкатлари ва маҳсулотларини юқори маҳорат билан тарғиб қилмоқда.

Маск SNL дастурига мезбонлик қилгани NBC телеканали учун ҳам қўл келди. Телеканал Маск мезбонлик қилган кўрсатувни илк маротаба YouTube орқали 100 дан ортиқ мамлакатда жонли эфирда намойиш этди.

XS
SM
MD
LG