Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 16:51

АҚШнинг сайлов билан боғлиқ можаросига энди Украина тортиладими?


Доналд Трамп.

АҚШ президенти Доналд Трамп телевидениега берган катта интерьюсида 2016 йилдаги АҚШ президенти сайлови кампанияси вақтида уюштирилган киберҳужумларга Украинанинг аралашгани эҳтимоли ҳақида гапирди.

Миллий хавфсизлик ва бошқа масалалар бўйича экспертлар буни Россиянинг кичик қўшнисини обрўсизлантириш режаси бир қисми деб атаган эди.

Киберхавфсизлик ва разведка бўйича мутасаддилар сайловга Россия эмас, Украина ҳужум қилганини айтиб, бу масалада Киевни айбламоқда.

‒ Мен ҳали ҳам ўша серверни кўрмоқчиман, ‒ деди Трамп Fox News телеканалига 22 ноябрда берган бир соатлик интервьюсида. ‒ ФТБ ҳеч қачон бу серверни текшириб кўрмаган. Бу – барча ишларнинг катта қисми. Нега улар буни Украина компаниясига бериб қўйган? Нега?

Трамп Вакиллар палатасида ўзига импичмент эълон қилинишига оид очиқ эшитувларнинг бешинчи кунидан сўнггиларини “уйдирма” деб атади ва ўзига импичмент эълон қилинишини кутмаётганини айтди.

Оқ Уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашидаги Россия бўйича собиқ маслаҳатчиси Фиона Ҳилл 21 ноябрда қонун чиқарувчилар олдида берган кўрсатмасида Украинанинг сайловга аралашгани хусусидаги асоссиз фитна назариясини “Россия хавфсизлик хизматлари тўқиб чиқарган ва тарқатган уйдирма” деб атади.

АҚШ разведка хизматлари Москва 2016 йилдаги сайловга Трамп фойдасига таъсир кўрсатишга уринган эди, деган хулосага келган эди.

The New York Times газетаси АҚШнинг исми ошкор этилиши истамаган амалдорларига таяниб, хабар қилишича, Россия ўзи айбланаётган сайловга аралашиш можаросида Украинани айбдор қилиб кўрсатиш учун бир йиллик кампания ўтказган.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG