Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2021, Тошкент вақти: 11:55

Иккинчи имкон


Иккинчи имкон
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:46 0:00

Қозоғистон “Ислом давлати” террор гуруҳига қўшилиб қолган 500дан зиёд фуқаросини Сурия ва Ироқдан қайтарган. Олиб келинганларнинг кўпчилиги болалар ва аёллардир. Бироқ қайтарилганлар орасида бир неча эркак ҳам бор. Улар “Ислом давлати” томонида туриб жангларда қатнашган ва ҳозирда Қозоғистон қамоқхоналарида жазо ўтамоқда. Аёллар ва болалар эса, радикаллашувдан қайтиш ва реабилитациянинг узоқ муддатли жараёнини бошидан кечирмоқда. Буюк Британия, Швеция, Франция, Норвегия каби Ғарб давлатлари ўз фуқароларини террористик амалиётлар зоналаридан олиб чиқишга шошилмаяпти. Бу мамлакатлар ҳукуматлари қайтариб олиб келинадиган фуқароларнинг радикалллиги ички хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Бироқ Қозоғистон бу таҳдилга тик қаради. Қайтариш жараёни қандай кечди? Улар “Ислом давлати” сафларига қандай кириб қолган эди? Шу кунда қандай яшамоқдалар? Бу саволлар жавобини Шоҳида Тўлаганова ўзининг “Иккинчи имкон” фильмида излайди.

XS
SM
MD
LG