Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:11

Семириш хавфини 50 фоизга озайтирувчи янги метод аниқланди


Янги изланиш ўрта ёшдагилар орасида семириш олдини олувчи самарали стратегияларни аниқлади.

Уч йил давом этган тадқиқот якунида ўз-ўзини бошқариш ўргатилганлар орасида семириш хавфи контроль гуруҳига солиштирганда 50 фоизга озайгани аниқланди.

Изланиш қатнашувчиларига ҳар кун ўз вазнларини ўлчаш ва унга таянга ҳолда вазнларини бир маромда сақлаш ёки турмуш тарзларини ўзгартириш ўргатилган.

Айрим иштирокчиларга семириш олдини олиш учун ўз диеталарига кичик ўзгаришлар киритиш тайинланган. Қолганларига эса кейинчалик семириш олдини олиш мақсадида бошида 2-4,5 кг вазн йўқотиш айтилган.

Изланиш натижалари аввал онлайн чоп этилди. Улар тўлиқ тазрда JAMA Internal Medicine журналида чоп этилади.

Изланишга 600 га яқин одам иштирок этган. Улар катта ўзгаришларга таянган, кичик ўзгаришларга таянган ва минимум ўзгаришларга таянган уч гуруҳга бўлинган.

Илк икки гуруҳ аъзолари уч йилдан кейин текширилганда, уларда семириш хавфи озайгани кузатилган. Қолаверса, улар вазн йўқотгани аниқланган.

Изланишнинг етакчи муаллифларидан бири доктор Рена Уинг: “Изланиш тез-тез ўз вазнини ўлчаш ҳамда ёки бошида ориқлаш, ёки диета ва жисмоний фаолиятга кичик ўзгаришлар киритиш семириш олдини олишда қўл келадиган методлар эканлигини кўрсатди”, деди.

XS
SM
MD
LG