Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 19:33

Тошкент Гулнора Каримова пулларини қайтариш бўйича янги музокараларга умид қилмоқда


Тошкент шаҳар суди ўтган йил мартида Гулнора Каримовани 13 йилу 4 ой қамоқ жазосига маҳкум этган.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Швейцария федерал жиноят судининг асосий бенефициари Гулнора Каримова бўлган “Takilant Ltd.” компаниясига тегишли ноқонуний йўллар билан орттирилган маблағларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаб чиқди.

Вазирлик матбуот хизмати 24 декабрь куни тарқатган баёнотда айтилишича, ушбу қарор "маблағларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади".

Айни пайтда Адлия вазирлиги суд қарорига кўра 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар “Takilant Ltd.” компаниясига қайтарилиши мумкинлигини эътироф этган, аммо Швейцария федерал жиноят судининг қарори якуний қарор эмаслиги, ушбу қарор устидан шикоят қилиш мумкинлигини таъкидлаган.

Каримованинг адвокати: "Қисман ғалаба"

22 декабрь куни Швейцария матбуоти мамлакат Федерал жиноят суди Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадор Takilant ширкатга тегишли 293 миллион доллар маблағни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқаргани ҳақида хабар берди.

Гибралтарда рўйхатга олинган Takilant ширкати тергов қилинаётган беш банк ҳисобининг иккитасига алоқадор бўлган. Ширкатдан мусодара қилинган пулларнинг умумий қиймати 350 миллион доллардан кўпдир.

Swissinfo нашрига кўра, суд ушбу сумманинг йирик қисмини мусодара қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган, чунки унга алоқадор шахслар, жумладан, Каримова ва унинг ёрдамчиси пул ювишда айбдор деб топилган.

Бироқ суд Takilant ширкатига тергов бошланиши ортидан музлатилган активларнинг 70 миллион долларини қайтаришни буюрган. Федерал жиноий суд чоршанба куни эълон қилинган баёнотда қайд этилишича, бундай қарорга активларнинг ҳаммаси ҳам жиноий йўл билан қўлга киритилмаган, деб топилгани асос бўлган.

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар ва Гулнора Каримова адвокатига тақиқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:37 0:00

Катта миқдордаги пул мусодара қилинганига қарамай, Каримованинг адвокатлар жамоаси суд қарорини қисман ғалаба ўлароқ олқишламоқда. Хусусан, Каримованинг адвокати Грегуар Манжа чоршанба куни Swiss Telegraphic Agency нашрига электрон почта орқали ёзган мактубида шундай дейилади:

«Федерал жиноят судининг ушбу қарори, авваламбор, мижозимизнинг барча мол-мулкини мусодара қилиш мақсадида уни Ўзбекистонда бир неча йилдан бери асоссиз ҳибсда ушлаб туришганидан Бош прокурор идораси фойдалана олмаганини кўрсатади».

«Бундан ташқари, суд яна бир муҳим масалада бизни қўллади: Тошкентдаги судьялар мижозимизнинг асосий фундаментал ҳуқуқларини ҳурмат қилгани ёки йўқлигини текшира олмагани учун Ўзбекистон судининг барча ҳукмларини бекор қилди», дея қўшимча қилган у.

«Қолган айбловларга келсак, Швейцарияда мижозимизга нисбатан тергов ҳали ҳам давом этмоқда ва Гулнора Каримова ҳамон айбсиз деб ҳисобланади», дея Гулнора Каримова адвокатининг сўзларидан иқтибос келтирган Swissinfo нашри.

Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 2020 йилнинг 18 март куни 13 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Каримова жиноий уюшма тузиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган.

У 2019 йил баҳоридан бери Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG