Линклар

Сингапур расмийлари кейинги йилдан бошлаб мамлакатдаги хусусий автомобиллар сонига чек қўйилишини, оммавий транспорт воситалари сони эса оширилишини эълон қилдилар.

Мамлакатда ҳозирда автомобиллар ва мотоцикллар сони йилига 0,25 фоизга ўсиши мумкин. Аммо кейинги йилдан бошлаб хусусий машиналар сони ўсиши бутунлай тўхтатилади.

Аҳолиси 5,6 миллион киши бўлган шаҳар-мамлакат Ер юзида автомобиль сотиб олиш энг қиммат бўлган давлатлардан биридир. Сингапурда автомобиллар айрим ҳолларда ғарб мамлакатларига солиштирганда беш баробарга қиммат туради.

Автомобиллар сонига қўйилган чекловлар туфайли Сингапур кўчалари тирбанд бўлмайди.

Мамлакат расмийларига кўра, 2016 йил охирида мамлакатда 600 минг хусусий автомобиль бўлган.

Айни дамда йўллар шаҳар-мамлакат ҳудудининг 12 фоизини ташкил этади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG