Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 05:45

БЎСТОНЛИҚ – "Қорабулоқ пости маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга қийинчилик туғдирмоқда"


БЎСТОНЛИҚ. "Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан ёзмоқдамиз. 1999 йилда Қорабулоқ дам олиш масканида ўрнатилган пост Полвонак, Майдонтол, Мулало, Қурдуптур, Испай, Тепар, Такаёнғоқ, Пском, Нанай қишлоқларида яшовчи аҳолига жуда катта қийинчилик ва машаққатлар туғдирмоқда. Бу қишлоқларнинг бари Ўзбекистонга тегишли бўлса, пост ўрнатиб халқни қийнашнинг нима кераги бор?! Бўстонлиқ туманида курорт зона яратилмоқда, Президент сайёҳларни кўпроқ жалб қилинглар, деб талаб қилмоқда. Бу ёқда эса эскидан қолган пост ҳамон олиб ташлангани йўқ. Бу пост маҳаллий аҳолидан ташқари сайёҳларни ҳам қийнамоқда. Ҳудудимиздаги нефрит кўлини кўриш учун олислардан келган кўплаб сайёҳлар постда кутиб-кутиб ортига қайтиб кетмоқда. Мамлакатимизда кейинги бир-икки йилда ўнлаб постлар олиб ташланди. Қорабулоқ постини ҳам олиб ташлаш вақти аллақачон келди".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG