Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:43

CАМАРҚАНД – “Агробанк”нинг 9 та филиали ёпилиб, 360 ходим ишсиз қолди”


КАТТАҚЎРҒОН. “Агробанк” АТБнинг Cамарқанд вилоят, Каттақўрғон филиали жамоаси номидан ёзмоқдамиз. Марказий банк Банк назорати қўмитасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 154/3-сонли қарорига асосан, “Агробанк”нинг Қоровулбозор, Батош, Пайариқ, Каттақўрғон, Мирзаобод, Ховос, Хива, Питнак, Фурқат каби филиаллари фаолияти тугатилди.

Бизни Каттақўрғон филиали ёпилмайди деб алдаб келишди. Филиални ёпиш тўғрисидаги қарор ҳам ходимларга ошкор қилинмади ва тўсатдан 3 октябрдан тугатиш ишлари бошланди.

Лекин биз виждонан ишладик. 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 610 миллион сўм соф фойда билан чиқдик.

Каттақўрғон шаҳрида 100 минг аҳоли истиқомат қилади. Бундан ташқари, Каттақўрғон, Нарпай, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон каби қўшни туманлар аҳолиси ҳам бозор-ўчарини шаҳарда қилади. Айни пайтда “Ҳамкорбанк” ва “Ипак йўли” банки шаҳримизда ўз филиалини очишга ҳозирлик кўрмоқда. Буни қарангки, хусусий банклар қанча-қанча харажат қилиб филиал очаман деб турганда, бизнинг банкимиз 30 йиллик филиалини ёпмоқда. Ҳамма ходимлар ва мижозлар бу қарордан тушкунликка тушиб қолди.

Президентнинг банк филиалларини оптималлаштириш тўғрисидаги қарорида муттасил зарар кўриб ишлаётган банк филиалларини тугатиш белгиланган. Ҳолбуки, бизнинг филиал мунтазам равишда даромад билан ишлаб келмоқда.

9 та филиал ёпилиши ортидан ўртача 360 нафар ходим ишсиз қолмоқда. Қолаверса, филиаллар ёпилишидан минглаб фуқаролар ва тадбиркорлар сарсон бўлмоқда. Банк раҳбарияти ушбу пухта ўйланмаган қарорни қайта кўриб чиқади деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 19 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG