Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2019, Тошкент вақти: 12:50

“Эзгулик” жамияти: Тошкент кўчаларида ўнлаб юк машиналари ҳужжатсиз ҳаракат қилмоқда


Sizdan Telegram лойиҳасига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов мурожаат қилиб, “ҳоким Ортиқхўжаев юк машиналари”дан шикоият қилди.

Жамият баёнотига кўра, “2019 йилнинг 19 июнь куни соат 19 ларда Тошкент шаҳар Оҳангарон шоссеси бўйлаб ҳаракатланаётган “CHAKMAN-150” оғир юк машинаси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов бошқарувидаги Lacettiрусумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси (автоавария) содир этган.”

“Нима бўлганини идрок қилолмайман, шокдаман, омон қолганимга шукр қиляпман. Милиция чақирдим, авария қилган машинанинг ҳужжатлари йўқ экан. “Нима, терпиламисан” деган мазахомуз гаплар қилишди. Ҳозир автомобиллар жарима майдончасида. У машина деярли жабр кўргани йўқ, асосан ман жабрландим”, дейди Ташанов.

“Улар менга ҳайдовчининг “путевой лист” идан ташқари ҳеч нарса бермади. Кимнинг айбдорлиги судда ҳал булади.”

Ташановнинг ёзишича, Тошкент шаҳар ИИББ инспекторлари “CHAKMAN-150” оғир юк машинаси ҳеч қандай ҳужжатларга эга эмаслигини аниқлаган. Унга кўра, машина давлат рақами, техник талони ва мажбурий суғурта полисларига эга эмас. 2018 йилнинг декабрида Хитойдан келтирилиб, ўртача 7000 километр йўл босган мазкур автомобиллар ҳатто тегишли тартибда божхона расмийлаштирувларидан ўтмаган.

“Ҳайдовчи ва Йўл патрул хизмати инспекторининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳозирда бу каби ноқонуний равишда қарийб ярим йилдан бери ҳаракатланаётган юк автомобиллари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан келтирилган. Халқ орасида Ортиқхўжаев машиналари деб юритиладиган мазкур уловларнинг 35 таси шаҳар йўл қурилиши ташкилоти тасарруфидадир”, деб ёзди таниқли ҳуқуқ фаоли.

“Жамиятимиз фаолларининг суриштирувларга кўра, йўл патруль хизмати вакиллари ҳаракатдаги бундай юк автомобилларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текширишга ваколатли эмас. Тўғрироғи, юқоридан бу каби автоуловларни тўхтатиш ва уларга нисбатан чора кўриш тақиқланган.”

“Савол туғилади: нега Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тегишли ҳужжатлари бўлмаган, расмийлаштирилмаган автомобилларга ҳаракатланишга рухсат берган? Нега оддий ҳайдовчи оддийгина суғуртаси ёхуд бирор ҳужжатида камчилик бўлса, ҳаракатдан тўхтатилади-ю, шаҳар кўчаларида ўнлаб юк машиналари ноқонуний ҳаракатланади? Бундай ғайриқонуний “тадбиркорлик” фаолиятидан кимлар манфаат кўради ёки қонунлар Тошкент шаҳар ҳоимига тааллуқли эмасми?” дейилади “Эзгулик” баёнотида.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG