Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:01

ФАРҒОНА – “Марғилондаги бозорда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаяпти” (ВИДЕО)


МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдамиз. “Барака савдо” АЖ га қарашли савдо мажмуасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаяпти. Бозорда янги дўконлар қурилмоқда, аммо бу жараёнда мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилинмаяпти. Савдо расталари орасида ўт ўчириш машинаси ўтиши учун жой қолдирилмаяпти. Фавқулодда ҳолатларда одамлар қочиб чиқиши учун йўлаклар кенг бўлиши керак. Аммо бозор маъмурияти бунга ҳам эътибор қилмаяпти. Шаҳар ёнғин хавфсизлиги идораси ҳам бундан кўз юмяпти. Ушбу масалада мурожаат йўлладик. Аммо прокуратура вазиятни атрофлича ўрганмай, фақат расмиятчилик учун юзаки жавоб юборди. Мурожаатчиларга ҳатто тазйиқ ўтказиляпти”.

(Бу хабар Озодликка 10 март куни келган.)

ФАРҒОНА – “Марғилондаги бозорда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG