Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 06:06

ХОРАЗМ – “Ҳокимият товон пули бермагани етмагандек, бозор нархидан 2-3 баробар қимматга жой олишга мажбурламоқда”


ХИВА. “Хоразм вилоятидан ёзмоқдамиз. “Хива универсал савдо комплекси”да тадбиркорлик қилганмиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар ҳамон масалани ҳал қилиб бермаяпти.

2017 йили истироҳат боғи қурилади деб “Хива универсал савдо комплекси” АЖ ер майдонлари давлат эҳтиёжи учун олиниши ҳақида қарор қабул қилинди. Янги буюм бозори учун Хива шаҳри Сангар маҳалласидан ер ўрни ажратиладиган бўлди. Аслида, ушбу ер компенсация тариқасида “Хива универсал савдо комплекси” АЖга ажратилиши лозим эди. Аммо Хива шаҳар ҳокимлиги у ерда “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖни ташкил қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Айни пайтда дўкони бузилган тадбиркорларга товон пули ажратиш ҳақида гап йўқ. Аксинча, бизга “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖга тегишли янги буюм бозоридан 17-20 кв.м. майдонга эга бир дўконни 50-60 миллион сўмдан таклиф қилишмоқда. Товон пули ва ер берилмагани етмагандек, ҳокимиятга яқин шахсларга тегишли мажмуадан бозор нархидан 2-3 баробар қимматга дўкон олишимиз керак экан!

Биз ҳозирда тирикчилик умидида қурилиш ишлари кетаётган ҳудуд атрофида вагонлар, қўлбола будкаларда савдо қиляпмиз. Ҳокимиятдан бизнинг мулкий ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишини талаб қиламиз!”

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG