Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:48

НАМАНГАН – “6 ой аввал бузилган бозор қурилиши “туя гўшти еб” ётибди” 


НОРИН. “Наманган вилояти Норин туманидан ёзмоқдамиз. Туман деҳқон бозорида фаолият юритиб келамиз. Бозор замон талабига жавоб берадиган расталардан иборат эди. 6 ой аввал туппа-тузук бозор бузилиб, қайта қурилиши ҳақида гап чиқди. Биз – новвойлар, мева-чева ва сабзавотчилар, қуруқ мева сотувчилар, қассоблар ва бошқа савдогарларни бозор ҳудудидан ташқарига чиқаришди.

Биз олти ой давомида жазирамада бозор ташқарисидаги йўлакларда савдо қилдик. Бозор ходимлари патта пулини қолдирмай йиғиб олди. Аммо бизга озгина бўлса ҳам шароит яратиб беришмади.

Ярим йил ичида бозор битгандир деб ўйласангиз адашасиз. Ёз ўтиб куз келмоқда, аммо бозор бетон қуйилгани бўйича қолиб кетди. Яқинда ёғингарчилик бошланади. Хўш, биз қаерда савдо қиламиз?”

(Бу хабар Озодликка 18 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG