Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Дарахтларни қўпориб ташлаган МИБ ходимлари жазосиз қолмоқда”


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН. “Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидан ёзмоқдамиз. Биз 1990 йилда оиламиз билан ариқнинг икки томонига мевали ва манзарали дарахтларни экканмиз. Дарахтлар ўртача ёши 25-30 ёшни ташкил қилар эди. Уларни йиллар давомида меҳр бериб парваришладик. Ўзингизга маълумки, Қорақалпоғистон шароитида бир туп кўчат ҳам қадрли.

Ҳужжатларимиз мавжуд бўлса-да, бизни туман ҳокимлиги судга берди. Фуқаролик ишлари бўйича Беруний тумани судининг 2017 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига биноан 67 метр пахса девор бузиладиган бўлди. Майли, суд қарори адолатли ёки адолатсиз эканини ҳозир муҳокама қилмай қўяқолайлик. Бу алоҳида масала.

Хуллас, 2018 йил 8 февраль куни уч нафар МИБ ходими уйимизга келиб, нафақат деворни, дарахт ва бетон лотокларни ҳам таг-туги билан қўпориб ташлади. Суд девор бузилиши ҳақида қарор чиқарган, аммо дарахтларда нима айб?! Тегишли идораларга арз қилдик, аммо дарахтларни ноқонуний равишда қўпориб ташлаганларга чора кўрилмаяпти...”

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG