Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 09:34

ХОРАЗМ – “Бор-будимни сарфлаб хусусий тиббий марказ очдим, аммо фирибгарлар мени ўта оғир аҳволга солиб қўйди”


ҚЎШКЎПИР. “Мен – Сафарбой Раҳимов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Беруний кўчаси 19а-уйда жойлашган “Супердент” хусусий савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси раҳбариман.

2003 йилда “Супердент” хусусий фирмаси ташкил қилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаман. 2007 йили вилоятда сервис хизмати кўрсатиш бўйича биринчи, 2008 йили республикада иккинчи ўринни олганмиз. Меҳнатимиз қадрланиб, икки марта давлат мукофоти – орденлар билан тақдирланганмиз. Бундан руҳланиб клиникамизни кенгайтирдик, ишчи ўрнини кўпайтирдик ва замонавий тиббий диагностика марказини ишга туширдик.

Аммо тиббий ускуна келтириш борасида муаммога дуч келдик. 2016 йил октябрда рақамли рентген ускунаси хариди учун Миллий банкдан 5 йил муддатга 16 фоизли кредит олдим. Ушбу сумма Хитойга ўтказилиши керак эди. Аммо кейин маълум бўлишича, ўртада турган “Урганч лизинг” МЧЖ биз тўлаган 663 миллион сўмни Хитойдаги сармоядорга ўтказмаган экан. Икки йил давомида ушбу ускуна учун ҳар ойда 8 миллион 840 минг сўм фоиз тўладим. Аммо рентген аппарати ҳозиргача кодланган ҳолда ишламай ётибди. Хитойликлар “ҳисоб-китоб қилинглар, кейин ускунани ишлатиб берамиз”, демоқда.

Ускунага пул тўлай-тўлай банкрот бўлдим. Бу борада турли инстанция судларга мурожаат қилдим. Вилоят иқтисодий суди ҳақиқатни рўёбга чиқарса, Олий суд рад қилди. Хуллас, “Урганч лизинг” МЧЖ масъуллари фирибгарлик қилди.

Яшаб турган жойим, машинам – ҳамма-ҳаммасини сотиб, клиникамга сарфладим. Қариндош-уруғ, дўстларимдан қарз олиб ускуна учун кредит фоизини тўладим. Ахийри ночор аҳволга тушиб қолдим. Хотиним касал, ўғлим асабий бўлиб қолди. 2 та бино ҳам гаровга қўйилган. Яшайдиган уйимиз ҳам йўқ. Мен бу иш фожиа билан тугашини истамайман!

Клиникани янада кенгайтириб, ишчилар сонини 28 тага етказиш ва қишлоқдаги беморлар дардига малҳам бўлишни ният қилган эдик. Аммо “Урганч лизинг” МЧЖ раҳбарлари фириб йўлига кириб, ўта оғир аҳволга солиб қўйди. Мутасадди идоралардан уларга нисбатан қонуний чора кўриб, бизга етказилган зарарларни ундиришда ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 30 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG