Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2019, Тошкент вақти: 03:11

САМАРҚАНД – “Агробанк” филиали ўзи берган долларни “яроқсиз” дея қабул қилишдан бош тортди”


САМАРҚАНД. “Самарқанд вилоятидан ёзмоқдаман. Темирйўл вокзали ёнида жойлашган “Агробанк” филиалига валюта айирбошлаш учун кирдим. 20 долларлик банкнотани кассадаги қизга узатсам, “бу пулни ололмаймиз, яроқсиз экан”, деди. Жаҳлим чиқди, ахир бу пулни айнан ўша банкдан олгандим-да. “Агробанк”дан истеъмол кредити олгандим. Март ойи охирларида кредит тўлаш учун банк кассасига 100 доллар бердим ва 50 долларни сўм қилиб қолганини қайтаришни сўрадим. Банк берган долларни уйга келтириб қўйдим. Энди эса ўзлари берган пулни ўзлар қабул қилишмаяпти.

Вазиятни тушунтирсам ҳам, кассир қиз пулни олмади. Банк юристига, яна 2 ходимига учрашдим, аммо масала ҳал бўлмади. Банк бошқарувчиси қабулига 3 марта бордим, жойида йўқ экан.

Ўзбекистонда қора бозорда валюта айирбошлашга қарши кураш кетмоқда. Мен ўқитувчиман, қонунга риоя қилишда бошқаларга ибрат бўлишим керак¸ дея банкка боргандим. Афсус, банклар асоссиз равишда сарсон қилиб, қора бозорнинг яна гуллашига сабаб бўлмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG