Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:43

АНДИЖОН – “Чироқ ўчадиган вилоятларга сармоядор икки дунёда ҳам келмайди”


ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғидан ёзмоқдамиз. Кейинги ҳафталарда электр кунига 3-4 мартадан ўчиб, 3 йил олдинги аҳволни эслатaяпти. Қишга кириш олдидан ўчмай қўйганди. Айни кечқурун овқат маҳали кетма-кет 2 марта 1 соатдан ўчиши ҳаммага малол келмоқда. Электр корхонаси ва порталга юз марталаб ёзилгани билан фойдасиз.

Бизнингча, ИЭС ва АЭС битгунча, одамлар музлаб, электр асбоблари бузилиб битмаслиги учун қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан ток олиб туриш керак. Биз уч фазали юқори кучланишли электр сўрамаяпмиз. Бизга компьютерда ишлаш учун маиший истеъмолчига яраша электр токи кифоя. “Инвестиция, инвестиция” деб ҳар қанча дунёни бузмайлик, электр бўлмаган жойга сармоядор келмайди. Ахир, сувсиз ерда балиқ бўлармиди?!”

(Бу хабар Озодликка 1 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG