Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 09:36

НАМАНГАН – “Навбаҳор” клуби мухлислари: Championat.asia сайтига бойкот эълон қилдик”


НАМАНГАН. “Навбаҳор” футбол жамоасининг кўп минг сонли мухлислари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Ўзбекистон футболини ёритиб бораётган Championat.asia сайтига жиддий эътирозимиз бор. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ашаддий мухлиси томонидан ташкил этилган ушбу сайт адолат тарозисини ўртада ушлаб тура олмаяпти. Фақат бир томонлама фикр юритадиган сайт куни кеча “Навбаҳор” мухлисларига яна бир туҳмат қилди.

Ўтган ҳафта Тошкентда “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини бўлиб ўтди. Championat.asia сайтининг иддао қилишича, стадионни гўё “Навбаҳор” мухлислари харобага айлантирган эмиш. Аслида, “Пахтакор” стадиони қайта қурилади деган гап чиққандан бери, икки йилки, таъмирлангани йўқ. Ўриндиқлар синиб ётибди, секторлар қаровсиз қолган. Шундай бўлса-да, ҳамма айб “Навбаҳор” мухлисларига тўнкалди!

Гапимизни катта кетишга йўйманг, аммо мухлислик борасида наманганликлардан кўп нарса ўрганса арзийди. Тошкентда стадионлар текин бўлгани ҳолда, битта ўйинга 2-3 минг мухлис киради. “Навбаҳор” стадионида чипта нархи 20-50 минг сўм бўлса ҳам, ҳар бир ўйинга 25 мингдан кўп томошабин кирмоқда.

Бизга тарафкашлик ва туҳмат қиладиган футбол сайти керак эмас. “Навбаҳор” мухлислари Championat.asia сайтига бойкот эълон қилдик!”

(Бу хабар Озодликка 28 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG