Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:39

ҚАШҚАДАРЁ – “Давлат дастурига киритилган қишлоғимизда бирор ижобий ўзгариш бўлмади”


КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани Алақуйлиқ қишлоғи шу йил “Обод қишлоқ” дастурига тушган. Айтишларича, қишлоқни ободонлаштириш учун катта миқдорда пул ажратилган. Аммо шунча имкониятларга қарамасдан кўнгилни хира қиладиган ишлар бўлмоқда. Мана, уч-тўрт ой ўтди, лекин ҳали кўзга кўринарли ижобий ўзгариш бўлмади.

Бундан бир неча йил аввал ҳар бир оиладан пул йиғиб, газ қувури тортиб келинган эди. Бир ойлар ўтиб, қувур орқали газ келиши тўхтатилди ва бугунги кунда аҳоли газ баллонидан фойдаланади. Яқинда ўша газ қувурлари бўлакларга бўлиниб, МФЙ ҳовлисига олиб келинди. Аҳоли қаршилиги, норозилиги эътиборга олинмади, уларга пуллари ҳам қайтарилмади. “Бу қувурлардан кўчаларни ёритиш учун симёғоч ясаймиз” дейишди. Аммо ҳали бирор ўзгариш йўқ. Аксинча ҳозирда МФЙ ҳудудида турган қувурлар кун сайин камаймоқда. Аҳоли орасида маҳалла раиси қувурларни сотаётгани ҳақида гап-сўзлар юрибди.

Бу билан халқ бутун умр газ баллонларидан фойдаланади дейишмоқчими? “Обод қишлоқ” дастури бўйича ажратилган маблағларни ким назорат қилади?”

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG