Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 10:25

САМАРҚАНД – “Газ ва ёнғин идораси ходимлари уйимиздаги портлаш бўйича нотўғри хулоса берди”


ПАЙАРИҚ. “Мен – Бобур Эргашев, Самарқанд вилояти Пайариқ шаҳри Увайсий кўчаси 25-уйда яшайман. Уйимиз олдидан газ қувури ўтган. Қўшнимиз бир таниши орқали уйига газ улатди. Газни малакасиз одам улагани оқибатида уйимиз ертўласига газ сизиб кирган. Оқибатда жорий йил 2 март куни соат 4:00 ларда портлаш рўй берди. Портлашда мен ва ўғлим куйиб жароҳат олдик. Аммо ҳолатни ўрганган газ ва ёнғин идораси ходимлари “печкангиздан газ сизиб чиққан” деб нотўғри хулоса берди. Агар печкамизда газ сизиб чиққанда, биз заҳарланган бўлар эдик. Қолаверса, портлашдан кейин печка бус-бутун турибди. Мутахассислар ушбу ҳолатни холис ўрганиб чиқишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG