Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:23

SizdanTelegram: "11 августда Президент Олмалиққа келди. Гўшт 26 мингга тушди" (ВИДЕО)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрида бўлди. Шу куни олмалиқлик тингловчимиз Озодликнинг SizdanTelegram​ рукнига қуйидаги хабарни йўллади:

"Олмалиқ шаҳрига ниҳоят президент келди. Кўзбўямачиликлар тугар энди, халқни алдаш, президентни алдаш? Апрель ойидан бери халқ президентни кутди, ташкилотлар ишчилари чарчаб кетди туну кун мажбур ишлашдан. Нима кераги бор бунақа ҳокиму бошқа амалдорлар?

Ўз манфаатини ўйлаб, халқни қийнайди. Шунча ишларни қилса бўларкану. Нимага фақат президент келиши учун қилишади? Масалан, йўллар асфальтланди. Тўлиқ бўлмаса ҳам, баъзи жойлар ободонлаштирилди. Ичкари жойлар ўша аҳволда. Бу нарсалар
президентимиз учун эмас, халқ учун керакку!

Гўшт 26 минг сўмдан сотиляпти. У ҳам 2 килограммдан ортиқ берилмайди. Одамлар талаш, тўс-тўполон гўшт олишга. Бу кўзбўямачилик президент кетгунича. Гўштлар бугунгача 34-36-38 минг сўмдан сотилаётган эди. Наҳотки, ҳурматли президентимиз амалдорларни уни алдаётганини билмаса?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

***

11 куни ЎзА ахборот агентлигининг хабар қилишича:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати ривожланишининг иккинчи босқичи” лойиҳаси бўйича ишларни бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати мамлакатимизнинг рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналаридан ҳисобланади. Мазкур инвестициявий лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали унинг рақобатбардошлигини ошириш асосий устувор йўналишлар сифатида белгиланган".

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG