Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:20

АНДИЖОН – “Ҳокимлик ва қурилиш фирмаси уй учун пул тўлаганларни сарсон қилмоқда”


ОЛТИНКЎЛ. “Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзмоқдаман. 2018 йил февраль ойида Сарой маҳалласида қурилаётган янги квартира учун банкка тўлов қилганмиз. “Камолот баҳори” фирмаси қураётган уй 2018 йил ноябрда топширилиши керак эди. Аммо ҳозирга қадар битмади. Уйлар одам яшамаётгани учун нураб бормоқда. У ерга кўчиб чиқиб яшашга эса шароит йўқ.

Тўрт йилдирки, ижарада яшаб келамиз. Емай-ичмай уйнинг бошланғич пулини топширдик. Энди эса ижара уйни бўшатиб қўйишимизни сўрашяпти. Совуқ кунда қаерга боришимизни билмай колдик. Туман ҳокимлиги “қурувчи фирмага бор”, деса, қурувчи фирма “туман ҳокимлигига учранглар”, дейди. Биз эса икки ўртада сарсонмиз. “Отангга бор, онангга бор” қабилидаги сарсонгарчилик қачончага давом этади?! Уйимизни тезроқ топширишларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG