Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:39

НАВОИЙ – “ST-таъсир: тиббиёт ходимларини таҳқирлаган шахсларга терговга қадар текширув тайинланди” (ВИДЕО)


"Уч маст эркак “тез ёрдам” ходимларини уйига чақириб, уларни роса таҳқирлади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:44 0:00

“Cиздан Телеграм”да Навоий вилояти Учқудуқ тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари маст ҳолатдаги шахслар томонидан таҳқирлангани ҳақида мактуб эълон қилинган эди.

Навоий вилоят ИИБ матбуот хизмати ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

“Ҳолатни ўрганиш мобайнида 2019 йил 31 октябрь куни соат 17:40 да Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига Пўлатов Элдор Элмуродович таниши Ҳикматов Камол Саидовичнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида берган хабарига асосан тез ёрдам бўлими навбатчи шифокори Бобоқулов Нажмиддин Бахтиёр ўғли ва навбатчи фельдшер Ражабов Улуғбек Мирзо ўғли иширокидаги навбатчи гуруҳ белгиланган манзил Учқудуқ тумани Навруз кўчаси 10-уй 4-хонадонга соат 17:45 да етиб келгани аниқланди. Тиббиёт ходимлари келгунига қадар К.Ҳикматов маст ҳолатда ухлаётган бўлган, тиббиёт ходимлари келганидан сўнг К.Ҳикматов уйғониб навбатчи шифокор Н.Бобоқулов эгнига кўк рангли тиббиёт халати устидан қишқи куртка кийгани сабабли, “нима учун оқ халатда эмассан, нима учун мени оёғинг билан туртиб уйғотдинг” деб Н.Бобоқулов билан ўзаро сўзга бориб жанжаллашган. Жанжал вақтида К.Ҳикматов шифокор Н.Бобоқуловнинг кўкрак қисмидан қўли билан бир маротаба уриб, Э.Пўлатов билан бирга ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаган.

Жанжал бўлаётгани тўғрисида туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори Э.Исломовга соат 17:49да навбатчи фельдшер У.Ражабов телефон орқали хабар берган. Хабар асосида профилактика инспекторлари Э.Исломов, Ф.Пўлатов ва А.Исматуллаевлар воқеа жойига келиб, жанжалга барҳам беришган. Видеотасвирда ҳам ички ишлар ходимини томошабин эмас, балки ҳолатни тўғри баҳолаб ундан сўнг тезкорлик билан ҳаракат қилгани акс этган. Профилактика инспекторлари зудлик билан маст ҳолдаги фуқароларни реабилитация қилиш марказига олиб келиб жойлаштиришган.

Ҳолат воқеа содир бўлган куни туман ИИБ Шакл-2 журналида 242-рақами билан қайд этилиб, терговга қадар текширув харакатлари олиб бориш учун профилактика инспектори Э.Исломовга топширилган.

Ҳолат юзасидан Н.Бобоқулов, К.Ҳикматов, Э.Пўлатов, У.Ражабовлардан тушунтириш хати олиниб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 2 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG