Линклар

"Канализация йўқлиги учун домдагилар ҳар тонг баклашкада сийдик олиб тушади"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Канализация йўқлиги учун домдагилар ҳар тонг баклашкада сийдик олиб тушади"

"Асакаданман. Бизнинг маҳалламиздаги дом ҳақида ёзяпман. Домнинг аҳволи жуда ёмон. Ёзмасам, маҳалла болалари шу ерда ўйнайди. Канализация деган нарса умуман ишламайди. Анча йиллар бўлди… Подвал тўлиб бўлди, сассиғини тасаввур қилолмайсиз. Сув йўқ умуман.

Адашмасам, домда сувнинг йўқлигига ўн беш йилча бўлди. Газ, энди, ўнинчи масала. Канализациянинг ҳидига чидаб бўлмаяпти. Тўғриси, болаларга яра-чақалар тошаяпти. Ҳар хил касалликлар келиб чиқадида. Пичоқ суякка қадалди. Подъездга кириб бўлмайди сассиғидан.

Домдаги аҳоли ҳокимликка жуда ҳам кўп мурожаат қиляпти. Менинг билишимча, натижа бўлмаяпти. Ширкат деган ташкилот умуман йўқ. Хамдўстлик МФЙга қарайди. Ойбек кўчасида жойлашган олтита дом бор. Олтовининг ҳам аҳволи жуда ёмон.Тўрттаси СССР пайтида ёғочни қайта ишлаш корхонасига қараган. Бу корхона ҳозир тарқаб кетган. Бу ер икки ойча бўлди Бахтиёр бойга ўтди. Қолган иккитаси "Асака дон" маҳсулотлари корхонасига қараган.

Авваллари сал-пал эътибор бўлиб турарди. Адашмасам ўн йилча бўлди корхона ҳам қарамай қўйди. Ширкат умуман йўқ. Ўтган йили чакка ўтаверганидан шикоят кўп бўлди. Томини ҳокимият ёпиб берди тўрт-беш ойда. Падвалини имкони бўлмади, қулф экан, сасиб бижиб ётибди. Сийдик, ахлатга лиммо-лим. Чидаб ўтирганларни Гиннес китобига киритса бўлади. Кечаси улгурмаганлар баклашкага сийиб, ахлатини салафан пакетда олиб тушади".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG