Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 10:32

САМАРҚАНД – “33 миллион сарфлаб картошка экдик, аммо нарх тушиб кетди”


БУЛУНҒУР. “Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзяпмиз. Бир неча йиллардан бери деҳқончилик қиламиз. 2017 йилда пиёз экдик, лекин сарфланган харажатни ҳам ололмадик. Кейинги йил картошка экишга қарор қилдик. Лекин уруғлик картошка қиммат экан, охири соғиб ичиб турган сигиргача, бор-будимизни сотиб, 7500 сўмдан 3,5 тонна картошка олдик. Аммо не орзуларда эккан картошкамиз яхши ҳосил бермади. Картошка нархи ҳам тушиб кетди. Сарф-харажатимиз эса 33 миллион сўмдан ошиб кетганди. Билишимизча, хориждан картошка олиб киришга бож тўлови бекор қилинибди. Деҳқонларни ҳеч ким ўйламай қўйди. Нима қилишни билмай қолдик…”

(Бу хабар Озодликка 16 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG