Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:32

ҚАШҚАДАРЁ – “Коллежга тегишли қувурлар сотилган, кўмир талон-торож қилинган” 


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Яккабоғ агросаноат касб-ҳунар коллежи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги қарори билан халқ таълими тизимига ўтказилди. Коллеж шу ҳудуддаги 23-умумий ўрта таълим мактабига берилди. Ҳозирда топшириш-қабул қилиш жараёни кетмоқда.

23-мактаб маъмурияти иситиш тизимини қандай қабул қилишни билмай ҳайрон бўлиб турибди. Гап шундаки, иситиш тизимининг юзлаб метр темир қувури кесиб олинган ва маҳаллий аҳоли вакилларига нақд пулга сотиб юборилган. Бундан ташқари, 2018/2019 ўқув йили учун давлат томонидан 5 тонна суюқ ёқилғи берилган, аммо қишда атиги 5 ёки 6 марта печ ёқилган экан. 64 тонна деб даъво қилинаётган кўмир ҳам 20 тонна чиқмайди. Ачинарлиси, кўмир брикетлари коллеж ховлисида очиқ ҳавода сочилиб ётибди. Лоқайд раҳбарлар давлат пули ҳавога совурилаётгани билан иши йўқ.

Коллежда вақтида талон-торожлар бўлган экан. Бинони мактабга топшириш вақти ўша қинғирликлар фош бўлмоқда...”

(Бу хабар Озодликка 22 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG