Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:39

ТОШКЕНТ – “Даврбанк” боғча қурилишига кредит ажратишни асоссиз чўзмоқда”


ЯНГИЙЎЛ. “Мен – С.Абдурасулова, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан ёзмоқдаман. Президентимиз қарори асосида ҳудудларда давлат ва хусусий сектор шерикчилигида боғчалар қурилиш белгиланган эди. Шунга кўра, мен ҳам Янгийўлда 400 ўринли боғча қуриш бўйича лойиҳа тақдим этдим. Уч томонлама битим имзоланди. Унга кўра, жорий йил 1 августда “Даврбанк” кредит ажратиши керак эди. Аммо барча ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, банк кредит ажратишни пайсалга солиб келмоқда.Бу борада Мактабгача таълим вазири, Бош прокурор, Бош вазирга мурожаат қилдим. Мурожаатларга “Давр банк” “мендан кетгунча…” қабилида жавоб бермоқда. Банк вакиллари менга дўқ-пўписа ҳам қилишди. Мен қурилишга аллақачон 2 миллиард сўм сарфлаб қўйганман. Банк кредит бермаётгани сабаб иш ўлда-жўлда қолиб кетмоқда. Мен Президентимиз чақириғига кўра боғча қуришга киришгандим, аммо “Даврбанк” ушбу хайрли ишни амалга оширишга негадир тўсқинлик қилмоқда”.​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG