Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:52

ТОШКЕНТ – ““Обод маҳалла”қурилиши тўхтаб қолди¸ кредит изсиз йўқолди”


ПАРКЕНТ. “Тошкент вилояти Паркент тумани Булоқбоши МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз 2018 йилда “Обод маҳалла” дастурига тушган эди. Шу баҳона янги ҳаммом ва соғломлаштириш мажмуаси қурилиши керак эди. Маҳалла ёрдамида бинолар эгаси ва тадбиркорга салкам бир миллиард сўм кредит олиб берилди. Аммо, бир йилки, қурилиш чала-ярим ҳолда қолиб кетди. Қурилиш баҳонасида 30 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар қўпориб ташланди. Ҳозирда бу ер болалар учун хавфли жойга айланган. Чуқурлар нотўғри кавланиши оқибатида юқори кучланишли симёғоч қийшайиб-қулай деб турибди.

Қурилиш нега тўхтаб қолгани билан маҳалла раисининг ҳам, туман хокимининг ҳам, ҳатто банкнинг ҳам иши йўқ. Айтишларича, қурилишга ажратилган кредит бошқа объектга сарфлаб юборилган.

Яна бир масала. 2019 йил май ойида маҳалла раислиги учун сайлов ўтади. Қонунчиликка кўра, раисликка номзодларолий маълумотли бўлиши шарт. Аммо ишчи гуруҳи негадир қонун талабини ҳам бузиб, О.С. исмли ўрта махсус маълумотга эга аёлни номзод сифатида рўйхатга олди. Маҳалла аҳли тажрибали ва принципиал инсон сифатида тавсия қилган эски раис К.Аширматов номзодини қабул қилишмаяпти. Бунинг сабабини сўрасак, туман ҳокими шундай кўрсатма берган дейишяпти. Туман ҳокими сайлов жараёнига аралашиши қонунга зид эмасми? Раисликка олий маълумоти бўлмаган номзоднинг қабул қилиниши қонун бузилиши эмасми? Бу саволларга масъул идоралар жавоб берадиган деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG