Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 19:40

НАВОИЙ – “Cоқчилар: биз қўриқлаётган объектлар 2 миллиондан ойлик ўтказади, аммо қўлимизга тегадигани атиги 730 минг” 


НАВОИЙ. “Навоий вилояти қўриқлаш бошқармаси ҳарбийлашган соқчилари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Биз Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли объектларни қўриқлаймиз. Биз қўриқлаётган объектлар ҳар бир соқчига ўртача 2 миллион сўмдан пул ўтказиб беради. Аммо раҳбарларимиз атиги 730-800 минг сўм ойлик тўлайди. Ҳолбуки, биз милиция ва миллий гвардия ходимлари каби хизмат олиб борамиз, 24 соат қурол билан постда турамиз. Аммо 24 соат иш вақтимиздан 16 соати учун ҳақ тўлашади.

Январь ойидан НКМК шартномани янгилади ва маошимизга яна 20 фоиз қўшди. Аммо раҳбарларимиз ойлигимизни ошириш ўрнига пасайтирди.

Яхшилаб текширув ўтказилса, тизим раҳбарларидан бир неча юз миллионлик 2 қаватли уй қургани маълум бўлади. Оддий ходимлар эса ҳатто уйимиз томони ёпишга қурбимиз етмайди. Иложсизликдан ишдан бўш кунларимиз мардикорлик қиляпмиз.

Айтаман десак гап кўп. Меҳнат қонунчилигига кўра ишлаган соатларимиз учун тўлиқ маош берилиши, иш ҳақимиз оширилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG