Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:44

ТОШКЕНТ – “Президент ташрифига мактабни таъмирлаган қурилиш фирмаси қонуний ҳақини ололмаяпти”


ОҲАНГАРОН. “Тошкент вилоятидаги “Улкан Вент Сервис” ва “Солиҳа Инвест Бизнес” МЧЖ ишчилари номидан ёзмоқдамиз. Яқинда Озодликда Бўка туманидаги қурилиш фирмаси жорий йил май ойида президент ташрифи арафасида амалга оширган ишлари учун ҳалигача ҳақини ололмаётгани ҳақида мақола чоп этилди. Биз ҳам шу каби муаммога дуч келди.

Вилоят раҳбарлари фирма раҳбари, ёш тадбиркор Аброр Сулаймоновга май ойида президент ташрифи арафасида Оҳангарон шаҳридаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаб беришни топширган. Май ойининг охирги 10 кунлигида мазкур мактабда қурилиш, пардозлаш ишларини олиб бордик. Қурилиш ишлари юқоридагиларнинг босими остида лойиҳа-смета ҳужжатларисиз олиб борилган. Энди эса эса вилоят ва шаҳар молия идоралари таъмир учун сарфланган 123,8 миллион сўм маблағни ўтказиб бермаяпти.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Манзилли дастур бўйича фирмамизга Қуйичирчиқ туманидаги 48-мактаб филиалининг 176 ўринли янги биносини қуриш бириктирилди. Жадал иш бошлаб, эски бинони бузиб демонтаж ишларини қиламиз деб турганимизда ишни бошқа фирмага ўтказиб беришди.

Фирма раҳбари иложсизликдан на ишчиларга ойлик бера олади, на муаммони ҳал қила олади. Ушбу икки масалада фирмамизга ёрдам беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 16 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG