Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:47

ҚАШҚАДАРЁ – “ХТМ мудири муаммони ҳал қилиш ўрнига ST’га хабар йўллаган одамни қидирмоқда” 


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ туманимиздаги мактаблар жуда абгор аҳволда экани хусусида мактубимиз чоп этилган эди.

Биз мактаблардаги вазиятга республика ва вилоят раҳбарлари эътибор қаратсин, вазият яхшилансин деган ниятда ёзган эдик.

Аммо туман халқ таълими бўлими мудираси Н.А. муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилиш ўрнига, одатдагидек, “фитначилар бизни шарманда қилди” дея мактуб муаллифларини қидирмоқда.

Аввал ҳам матбуотда муаммоларни ёритганлар сиқувга олинган ва ишдан бўшатилганди. Ҳолбуки, туманимиздаги мактаблар жуда-жуда ночор аҳволда. Мана, суратларда 115-мактабни кўришингиз мумкин. Шундай вайрона хоналарда бошланғич синф болалари ўқийди...”

(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG