Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

ҚАШҚАДАРЁ – “Хароб мактаб ўқувчилари “ўқишдан фойда йўқ” дея шаҳарга мардикорликка кетмоқда”


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чияли қишлоғидаги 101-мактабдан ёзмоқдамиз. Бошланғич синфлар ўқийдиган бино умуман талабга жавоб бермайди. Ошхона, спорт зали ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. 2 қаватли биноси бор бу мактабда, лекин ўқувчилари жуда кўплигидан, ҳаммаси сиғмайди. Сиғмаганлар мана шу пахсадан қурилган 3та синфхонада дарс ўтади.

Чироқчи бўйича 86 мингга яқин ўқувчи бор. Лекин тумандаги ўнлаб мактаблар хароб аҳволда. Катта синф ўқувчилари “бу шароитда ўқишдан фойда йўқ” дея шаҳарга мардикорликка кетиб қоляпти. Халқ таълими вазиридан ҳудудимиз мактабларига эътибор қаратишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 20 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG