ФАРҒОНА. “Фарғона азот заводида оддий ишчи бўлиб ишлайман. Кейинги пайтлар заводимизда маош оз-оз бўлса ҳам кўтарилган ва вақтида берилаётганди. Энди эса ойлик маошимиз қирқилмоқда. Заводда аксар ишчилар ойлигига 40 фоиз қўшилади ва шу тариқа маошимиз ўртача 1,2-1,5 миллион чиқади. Энди эса уни камайтиришмоқда.
Кўпчилик ишчилар рўзғор камчиликлари учун кредит олади, тўловлардан ортган пулни тирикчиликка учма-уч етказади. Масалан, иккита боласи бор одам боғчанинг ўзига 400 минг сўм сарфлайди. Бу кетишда болаларимизни боғчадан ҳам қайтариб оламиз¸ шекилли.
Афсуски, маошни камайтирмоқчи бўлаётган раҳбарлар бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Чунки улар топадиган пулга 10 та оилани боқиш мумкин. Ишчилар ойлигига кўз олайтиргунча, харажатларни камайтиришсин”.
(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|