Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

ҚИБРАЙ – “Фарзандларимиз боғчада нима истеъмол қилаётганини Телеграм орқали кузатиб борамиз”


ҚИБРАЙ. “Мен – Ғафура Азимова, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 21-МТМ ота-оналари номидан ёзмоқдаман. Яқинда “Сиздан Телеграм”да 15-МТМдан йўлланган мактуб чоп этилди. Мактубда ушбу боғчадаги камчиликлар қайд этилар экан, бу ҳолатни тумандаги барча МТМда учратиш мумкин дейилади. Мен бу фикрни туҳмат деб биламан. Икки набирам Қибрайдаги 21-МТМда тарбияланмокда. Ушбу боғчада бундай ҳолатга умуман дуч келмаганмиз. МТМда ота-оналар орасидан кузатув кенгаши аъзолари сайланган. Кенгаш боғча ҳолатидан хабардор бўлиб туради. Биз ота-оналар ҳам болаларимизни боғчада нима билан шуғулланаётгани, нима истеъмол қилаётганини тарбиячилар очган Телеграм гуруҳи орқали кузатиб борамиз. МТМга келтирилаётган озиқ-овқатлар сифати, яроқлилигини назорат қилиб турамиз. Март ойида МТМда соғлом овқатланиш ойлиги бўлди. Биз ҳам болаларимиз соғлом овқатланиши, мукаммал билим олишини хоҳлаймиз. Биз учун бошқаларнинг жавоб беришига ҳожат йўқ. Ўз боғчамиздан кўнглимиз тўқ”.

(Бу хабар Озодликка 24 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG