Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:15

ТОШКЕНТ – “Ит-мушукларга ваҳшийларча муносабатга барҳам берилсин”


ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб ёзмоқдаман. Қутурган дайди ҳайвонларни тутиши керак бўлган одамлар ҳатто паспорти мавжуд, эмланган ит-мушукларни ҳам тутиб кетмоқда. Тутиш пайти кўплаб ҳайвонлар майиб-мажруҳ бўлиб қолмоқда. Дейлик, мушугингизни тутиб кетишди. Агар бир ҳафта ичида тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчага пул олиб бормасангиз, ўлдириб юборишлари мумкин.

Матбуотда қутуришга қарши кўплаб мақолалар чоп этилади. Шу сабабми, одамларимиз кўчада ит-мушукни кўриб қолса, уларни тутиб кетувчиларга қўнғироқ қилади. Аслида, ҳайвонларнинг қутуриши кам учрайдиган ҳолат. Қолаверса, биз дайди дея назаримизга илмаётган ит-мушуклар санитарлардир, улар зараркунанда кемирувчиларни йўқ қилади.

Яқинда танишимиз Назарбекдаги тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчага борди. Унинг итини олиб кетиб қолишган экан. Кўзи ўнгида бир неча кучукни бировга сотиб юборишибди. Айтишларича, битта мушукни 25 минг сўм, агар у зотдор бўлса 100 доллардан пуллашади. Итларни эса айрим кафелар сўйиш учун сотиб олади деган овозалар юради.

Танишимнинг айтишича, тутилган ҳайвонлар вақтинча сақланадиган шохобчада жониворларни парваришлаш учун шароит йўқ. Итлар ва мушуклар очликдан эти устухонига ёпишган!

Тилсиз жониворлар ўзини ҳимоя қила олмайди. Аммо биз инсонларнинг ақлимиз бор-ку! Ваҳшийлашиб кетмайлик!”

(Бу хабар Озодликка 12 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG