Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:32

НАМАНГАН – “Ҳокимият бирор огоҳлантиришсиз янги таъмирланган ошхона ва дўконларимизни буздирмоқда”


НОРИН. “Наманган вилояти Норин тумани деҳқон бозорида фаолият юритаётган умумий овқатланиш ошхоналари эгалари ҳамда шу ошхоналар қаторида фаолият юритаётган тадбиркорлар номидан мактуб йўлламоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да Норин тумани буюм бозори тадбиркорлари мурожаати чиққач, комиссия келиб бозорни ўрганди. Комиссия “бозор талабга жавоб беради” деган хулосага келди ва у бузилмай қолдирилди. Биз ҳам мурожаатимиз ижобий ҳал этилади деган умиддамиз.

Айни пайтда бизнинг бозоримиз қайта қурилмоқда. Туман ҳокими ҳеч қандай огоҳлантириш хатисиз янги таъмирдан чиққан ошхона ва дўконларни бир кун ичида бузинглар деб буйруқ берди. Аслида, Тошкентдан келган масъуллар қурилиш кетаётган объектни тўсиб, савдо ва хизмат кўрсатишга халал бермаслик борасида топшириқ берган эди. Аммо туман раҳбарлари бу талабни бажармаяпти.

Деҳқонлар савдо қиладиган янги қурилган чиройли пештахталар бузиб ташланди. Энди навбат бизнинг ошхона ва дўконларга!

Ҳолбуки, биз давлатга ўз вақтида солиқ тўламоқдамиз. Тумандаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаганмиз. Қолаверса, бизга тегишли ошхоналар15 метр ичкарида жойлашган бўлиб, умумий қурилишга халал бермайди.

Бозорни қайта бузиб сотишдан катта даромад кўзлашмоқда шекилли. Бозорнинг чап томонида вилоятимиз рахбарларидан бири 30 га яқин дўкон қуриб битказди. Аммо 50 миллион сўмдан ошиқ дўконларни икки йилдан бери сота олмаяпти.

Бузилиш борасида бизни огоҳлантиришмади. Йил бошида давлатдан катта миқдорда кредит олганмиз, контракт асосида ўқиётган фарзандларимиз бор. Энди нима қиламиз? Тайёр ошхоналаримиз бузилиб, кўчада қоламизми? Дардимизни ким тинглайди?”

(Бу хабар Озодликка 6 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG