Линклар

Шошилинч хабар
05 апрел 2020, Тошкент вақти: 18:15

НАМАНГАН – “Президент келади дея дала четига шошилинч равишда тўсиқлар ўрнатилмоқда” (ВИДЕО)


НАМАНГАН – “Президент келади дея дала четига шошилинч равишда тўсиқлар ўрнатилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

ПОП. “Мен – “Иброҳим–Маъмура” фермер хўжалиги раҳбари, Наманган вилоят, Поп туманидан ёзмоқдаман. Ўзбекистонда ҳашар ўтказишнинг махсус тартиб-қоидалари мавжуд. Лекин Поп туманида ана шу тартиб бузилмоқда. Аввало, ҳашар ихтиёрий ўтказилиши керак. Қолаверса, автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлари, қурилиш майдонлари, иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳамда инсонлар ҳаётига хавф юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ҳашар ўтказиш тақиқланади. Поп туман ҳокими эса тумандаги сув хўжалиги, мелиорация ва ШФК ташкилотлари ходимларини серқатнов, тезлик 80 км гача бўлган катта трассада – А373 Тошкент–Наманган халқаро автомобиль йўли бўйида ишлатмоқда.

Фермер хўжалигимга тегишли буғдойзорлар четига – йўл бўйига мен йўқлигимда тахтадан панно, тўсиқлар ўрнатишибди. Айтишларича, президентимиз шу йўлдан ўтар экан. Мен ўз даламга бориб ишлай олмаяпман. Ғалламга минерал ўғит солишим керак, ахир! Аввал ёзганимдек, ўтган йили ҳокимнинг акаси пахта даламни суғоришимга тўсқинлик қилган эди. Бу йил эса ҳокимнинг ўзи ишлашимга имкон бермаяпти.

Нега президентимизни алдашади? Ахир, давлатимиз раҳбари кўзбўямачилик, ёлғонни бас қилинглар демоқда-ку!”

(Бу хабар Озодликка 25 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG